Жамият

Электрон кадастр тизими 2020 йилга қадар яратилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишРабота геодезиста
Работа геодезиста - Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа доирасида миллий жуғрофий ахборот тизими (GIS)га асосланган кўчмас мулк ягона онлайн тизими яратилади.

ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Ўзбекистонда кўчмас мулк ягона онлайн тизими 2016-2019 йиллар давомида яратилади, деб хабар қилмоқда Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат қўмитаси.  

“Ўзбекистонда ягона Кўчмас мулк электрон реестри яратилишга киришилди. У бир вақтнинг ўзида кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ҳамда кадастр  ҳисобидан ўтказиш имконини беради. Бу эса аҳоли вақтини тежаш ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни қулайроқ қилиш имконини беради”, — дейилган қўмита хабарида.  

Қиймати 25 миллион бўлган лойиҳа Жаҳон банки томонидан ажратилган 20 млн доллар кредит ҳисобига амалга оширилади. Ушбу крудит Ўзбекистон ҳукуматига 2016 йилнинг май ойида ажратилган эди.   

Лойиҳа доирасида миллий жуғрофий ахборот тизими (GIS)га асосланган ер ресурслари ягона онлайн тизими яратилади. Уни яратиш 2019 йилда якунлаш режалаштирилган. Янги тизим учун керак бўладиган барча асбоб-ускуна еткизиб берувчи ҳамкор сифатида Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси танланган. GIS тизими ускуналарининг умумий қиймати 30,8 млн долларни ташкил қилади.

Айни дамада Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат қўмитаси бир неча муассаса ва ташкилотлар орасида кадастр маълумотлар билан алмашишнинг хавфсиз тизимини йўлга қўйган. Ушбу тизим ўзбек дастурчилари томонидан ишлаб чиқарилган дастур асосида ишлайди ва Ўзбекистоннинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги кадастрга боғлиқ бўлган жараёнлар билан танишиш имконини беради.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала