Афғонистонда фавқулодда қўнган вертолет экипажи “Толибон” қўлига тушди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМи-17 вертолети
Ми-17 вертолети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покистон ва Афғонистондаги Россия элчихоналари маҳаллий ҳукуматлар билан биргаликда Россиялик штурманни қутқариш чораларини кўрмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik.  Афғонистонда фавқулодда қўнган Ми-17 вертолёти экипажи аъзолари тирик, лекин улар “Толибон” жангариларига асирга тушиб қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Покистондаги Афғон элчиси Омар Захилвал сўзларига асосланиб.

Айни дамда Россия ТИВ ҳақиқатдан ҳам Россия фуқароси Толибон қўлига тушгани ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Покистон ва Афғонистондаги Россия элчихоналари маҳаллий ҳукуматлар билан Россиялик штурманни қутқариш чораларини кўрмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Покистондан Россияга таъмирлаш учун йул олган Ми-17 вертолёти Афғонистон ҳудудида фавқулодда қўнишга мажбу бўлган эди. Маълумотлага кўра вертолётда 6 нафар Покистон ва бир Россия фуқаролари бўлган.

Покистон армияси генерали Асим Бажаванинг сўзларига асосланиб, мамлакат ҳарбийлари Афғонистонда жойлашган НАТО қўшнлари қўмондонлигидан ва Афғонистон қуролли кучларидан асирга тушган фуқароларни озод қилишда ёрдам сўраганини хабар қилган эдик.

Вертолеты Ми-17 - Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди

Россиянинг "Вертолеты России" холдинги Покистонга қарашли бўлган Ми-17 фуқаро вертолёти ҳақиқатдан ҳам Россияга ҳудудига таъмирлаш учун йўл олганини тасдиқлади. Холдинг мутахассислари вертолёт шошилинч қўниш сабабларини ўрганмоқда.

Ми-17 ўрта кўринишдаги кўп мақсадли вертолёт бўлиб, Ми-8нинг экспорт кўринишидир. Россияда ишлаб чиқарилаётган ушбу вертолёт, ўзининг универсаллиги ва юқори учиш-техник характеристикаларига эга бўлганлиги туфайли, дунёда энг оммавий вертолётга айланган.

 

Янгиликлар лентаси
0