Путин ва Эрдўғон учрашувидан Туркия нималар умид қилаётгани маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Тоййип Эрдўғон
Россия президенти Владимир Путин ва Тоййип Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия элчиси айтишига қараганда, президентлар “Турк оқими” газ ўтказгичи лойиҳасини муҳокама қиладилар. Элчи президентлар учрашуви нафақат ушбу лойиҳага балким, Москва ва Анқара ҳамкорлигининг барча соҳаларига туртки беради.

 

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Тоййип Эрдўғон 9 августда бўлиб ўтадиган учрашувда икки мамлакат орасидаги мунособатлар ривожлантиришнинг йўл харитасини тузиб олишади, деди Туркиянинг Россиядаги элчиси Умит Ярдим.

«Мамлакат раҳбарлари икки томон учун муҳим бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишади. Музокаралар аввал юзма-юз, кейин эса делегациялар орасида бўлиб ўтади. Албатта, президентлар 9 августда бўлиб ўтадиган музокарала давомида, икки мамлакат орасидаги мунособатлар ривожланишининг йўл харитасини тузиб олишади”, — деди дипломат.

Унинг сўзларга қараганда, учрашувдан кейин “мансабдор шахслар, бизнес, иқтисод, жамият ва маданият вакиллари уларни ҳаётга тадбиқ қилади”, — деди.

“Шуни ишонч билан айтишим мумкин-ки, бу тарихий учрашув бўлади. Биз бир ойдан бери унга таёргарлик кўрмоқдамиз”, — деди элчи.  

Ярдим айтишига қараганда, президентлар “Турк оқими” газ ўтказгичи лойиҳасини муҳокама қиладилар. Элчи президентлар учрашуви нафақат ушбу лойиҳага балким, Москва ва Анқара ҳамкорлигининг барча соҳаларига туртки беради.

“Энергетика соҳаси – бизнинг мамлакатлар учун энг муҳим соҳалардан бири. Бу Россия гази ва камроқ даржада, нефтини етказиб беришга ҳам таалуқли”, — деди элчи.

Элчи айтишига қараганда, Туркия учун муҳим бўлган лойиҳалардан яна бири – бу “Аккую” атом электр станцияси қурилиши. Анқара ушбу лойиҳани амалга оширишга астойидил бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат раҳбарлари учрашуви 9 август куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Ушбу учрашув 2015 йилнинг ноябрида, Россия Су-24 самолёти Туркия осмонида уриб туширилганидан кейин, Путин ва Эрдўғоннинг биринчи учрашуви бўлади. Мамлакатлар орасидаги мунособатлар Эрдўғон ёзган кечирим хатидан кейин яна илиқлаша бошлади.

 

Янгиликлар лентаси
0