Ҳодисалар

"Ғарбий Африка губернатори" барча насронийларни йўқ қилишга сўз берди

© AP Photo"Боко Харам" террорчилик уюшмаси
Боко Харам террорчилик уюшмаси - Sputnik Ўзбекистон
Нигериялик террорчилар уюшмаси - "Боко Харам"га Абу Мусаб Ал-Барнавий раҳбар этиб тайинланди. Рейтер агентлиги маълумотига кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Ал-Барнавийга "Ғарбий Африка губернатори" лавозимини ҳадя қилган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. "Боко Харам" террорчилик уюшмасининг янги етакчиси жангарилар йўлида учрайдиган барча насронийларни йўқ қилишга сўз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нигериялик террорчилар уюшмаси — "Боко Харам"га Абу Мусаб Ал-Барнавий раҳбар этиб тайинланди. Рейтер агентлиги маълумотига кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Ал-Барнавийга "Ғарбий Африка губернатори" лавозимини ҳадя қилган.

"Ҳар битта черковни миналаб, портлатамиз, биз бу нарсага ўзи билан хоч олиб юрган фуқароларни ўлдириш орқали эришишимиз мумкин", — деб айтган Ал-Барнави "ИД" нашрига берган интервьюсида.

"Боко Харам" етакчиси унинг раҳбарлиги остида жангарилар "территорияни орқага қайтариш" устида ишлашларини маълум қилган. Ал-Барнавий террорчилик уюшмасига қўшилаётган ёшлар сони кундан-кунга ортиб бораётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Боко Харам" Нигерияда ўз фаолиятини амалга ошириб келаётган радикал исломий гуруҳдир. Жамоага аъзо жангарилар ғарб таълим моделига кескин қарши чиқиб, мамлакат ҳудуди бўйлаб шариат қонунларини жоий қилиш билан шуғулланадилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала