Маданият

Лариса Москалева янги гуруҳ ташкил қилди

© LARA MIA & G-FORCE BANDLARA MIA & G-FORCE BAND
LARA MIA & G-FORCE BAND - Sputnik Ўзбекистон
Олдин Марварид тахаллуси билан ижро этган Лариса Москалева LARA MIA & G-FORCE BAND гуруҳини ташкил қилди.

ТАШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. 17 тилда қўшиқ куйловчи, таниқли Ўзбекистонлик ижрочи Лариса Москалёва ижодининг янги босқичига ўтди. Ижрочи турли миллат вакилларидан ташкил njgufy профессионал мусиқачилар билан биргаликда LARA MIA & G-FORCE BAND мусиқий гуруҳини ташкил қилди.

Асли Тошкентлик бўлган ижрочи Россиянинг "Утренняя звезда" конкурсида ғолиб бўлган, 5 та мусиқий албом яратган.  

“Ўз ижод йўлимда, суперпрофессионал мусиқачилардан ташкил топган жамоа билан янги босқични бошлаяпман. Мусиқачиларидан ҳар бири бир неча асбобларда куй ижро эта олади.  Уларнинг ҳар бири дунёнинг катта саҳналарида, буюк мусиқачилар билан биргаликда ижро этиш тажрибасига эга”, — деди Москалёва ўз мухлисларига.

Лариса яқин орада ўзининг янги лойиҳаси ҳақида ва унинг қатнашчилари ҳақида батафсилроқ ҳикоя қилиб беришни ваъда берди.

Ижрочи янги гуруҳ билан биргаликда жаз услубида ижро этган биринчи қўшиғини тақдим этди:

Шуниси қизиқ-ки, эстрада қўшиқчиси спортда ҳам катта муваффақиятларга қозонган. Москалёва Ўзбекистонда таеквондо бўйича қора камар соҳиби бўлган биринчи аёл спортчидир.

Лариса ўзининг яккахон қўшиқчилик вақтида Исроил, Германия, АҚШ, БАА, Покистон, Хитой, Озарбайжон, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа мамлакатларда гастроларда бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала