Жамият

Риода ўзбек боксчиларининг рақиблари аниқланди

© aibaБокс жанги
Бокс жанги - Sputnik Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бокс жамоаси тарихда биринчи марта Олимпиада ўйинларида тўлиқ таркибда, яъни жамоада ҳар бир вазн тоифасида рингга чиқади. Ундан ташқари жамоа таркибига Ўзбекистонлик биринчи аёл Олимпия боксчиси - Едгорой Мирзаева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Рио-де-Жанейрода боксчилар орсида қура ташлаш маросими  бўлиб ўтди ва Ўзбекистон боксчиларининг дастлабки рақиблари маълум бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Жамоа руҳи аъло даражада, яхши таёргарлик кўрилган, барча боксчилар иқлимга мослашиш жараёнидан ўтган”, — деди аёллар бокс жамоаси тренери Рахмат Рўзиахунов.

Шанбадан якшанбага ўтар оқшом, Тошкент вақти билан соат 01:45 да рингга биринчи Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев чиқади. 60 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчи Қатарлик Эрескер Хаканга қарши курашади. Кейинги куни айни шу вақтда Шахром Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида Испаниялик Сиссоко Йоба билан курашади.

Узбекская олимпийская сборная по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон бокс жамоаси Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда қатнашади

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси соат 01:00 да медаллар учун жангга икки Ўзбекистонлик спортчи чиқади. 49 кг вазн тоифасида Хасанбой Дўсматов Леонардо Бланк (Аргентина) — Жозео Веласкез (Мексика) жуфтлиги ғолиби билан учрашади. 91 кг вазн тоифасида  Рустам Тўлаганов Эквадорлик Сезар Кастелло билан учрашади. Жанг Тошкент вақти билан 21:30 да бошлананди.

10 август тун соат 02:15 да Фазлиддин Ғойипназаров 64 кг вазн тоифасида Конголик спортчи Жаламу Малонга билан учрашади. 

11 август куни Элшод Расулов 81кг вазн тоифасида рингга чиқади. Унинг рақибининг исми Катендо Кенеди (Уганда) — Буатси Джошуа (Великобритания) жуфтлиги жангидан кейин маълум бўлади. Жанг соат 21:30 да бошланади.

12 август куни барча ҳаяжон билан кутган боксчилар рингга чиқади. Жамоанинг ягона аёл боксчиси Ёдгорой Мирзоева ва Бектемир Мелиқўзиев. Мирзоева Канадалик Мэнди Бужольд билан соат 19:15 учрашади.Мелиқўзиев бўлса, Левис Джейсон (Австралия) — Томас Яблонски (Польша) жуфтлиги ғолиби билан соат 02:30 да рингга чиқади.

13 август куни Шахобиддин Зоиров 52 кг вазн тоифасида Ирландиялик Брендоном Ирвином билан, 91 кгдан ортиқ супер оғир вазнда қатнашаётган Баходир Жалолов Венесуэлалик Эдгар Мунозом билан учрашади. Жанг соат 03:15да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  бокс жамоаси биринча марта олимпиадага тўлиқ таркибда, яъни ҳар бир вазн тоифасида бир спортчи иштирок этган ҳолда қатнашмоқчи. Ундан ташқари биринчи марта Ўзбекистонлик аёл боксчи — Ёдгорой Мирзаева Олимпиада даражасига чиққан. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистон Бокс федерациясининг улкан ютуғидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала