Спорт

Ўзбекистон бокс жамоаси биринчи ғалабани қўлга киритди

Олимпиаданинг биринчи кунида Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун Риода бўлиб ўтган бокс жангида Ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев биринчи ғалабани қўлга киритди, Олимпиада расмий саҳифаси хабарига асосан. 

Ҳозиргина Рио-де-Жанейрода Ўзбекистонлик боксчи Тожибоев Хуршид ва Қатарлик Эрескер Хакан орасида 60 кг вазн тоифасида бокс жанги тугади. Унда Ўзбекистонлик спортчи 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Риодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон  бокс жамоаси биринча марта тўлиқ таркибда, яъни ҳар бир вазн тоифасида бир спортчи иштирок этган ҳолда қатнашмоқчи. Ундан ташқари, Ўзбекистонлик аёл боксчи — Ёдгорой Мирзаева мамлакат тарихида биринчи бор Олимпия мусобақаларида қатнашмоқда. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистон Бокс федерациясининг улкан ютуғидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала