Дзюдочи Ришод Собиров бронза медали соҳиби бўлди

© Национальный олимпийский комитет Дзюдоист Ришод Собиров принес Узбекистану вторую медаль Олимпиады
Дзюдоист Ришод Собиров принес Узбекистану вторую медаль Олимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу Ўзбекистон Олимпиада жамоаси учун иккинчи бронза медали Ришод Собиров учун эса - учинчи Олимпия бронза медали бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Бразилияда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров бронза медалига сазовор бўлди, Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.   

Спортчи учун бу учинчи Олимпия бронза медалидир. 2008 йил Пекин ва 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида ҳам, 60 кг вазн тоифасида Ришод бронза медали совриндори бўлган эди.

 

© Национальный олимпийский комитет Дзюдоист Ришод Собиров принес Узбекистану вторую медаль Олимпиады
Дзюдоист Ришод Собиров принес Узбекистану вторую медаль Олимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Дзюдоист Ришод Собиров принес Узбекистану вторую медаль Олимпиады

 

Ўтган икки олимпиада ғалабасидан кейин тренерлар штаби Ришодни оғирроқ вазн тоифасига — 66 килограммгача  бўлган спортчилар категориясига ўтказади. Даставвал спортчи ушбу вазн тоифасида унчалик муваффақиятга эришмаган эди. Кўриб турганингиздек, ўтган тўрт йил давомида Ришод Собиров янги вазнга ўрганиб,  Олимпия ўйинларига муваффақиятли таёргарлик кўрган. Ўзининг учинчи Олимпия бронза медали туфайли Ришод Собиров ўзбек дзюдоси тарихида ўз номини абадий қолдирди.

Олимпиаданинг биринчи куни Ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев 60 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

 

© Национальный олимпийский комитетДзюдоист Диербек Урозбоев с бронзовой медалью Олимпиады в Рио
Дзюдоист Диербек Урозбоев с бронзовой медалью Олимпиады в Рио - Sputnik Ўзбекистон
Дзюдоист Диербек Урозбоев с бронзовой медалью Олимпиады в Рио

 

Олимпиаданинг иккинчи куни Ўзбекистон учун унчалик муваффақиятли бўлмади десак ҳам бўлади. Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин Испаниялик Давид Феррерга 6:2, 6:1 ҳисобда ютқизди.

Стол тенниси бўйижа жамоа аъзоси Зоҳид Кенжаев ҳам Британиялик Лиам Питчфордга 4:1 ҳисобда бой бериб мусобақани тарк этди.

Фақат бокс жамоаси вакили Шахрам Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида ўзининг Испаниялик рақиби Сисоко Ндае устида 3:0 ҳисобда ишончли ғалабага эришди. Ғиёсовнинг кейинги жанги Литвалик Эймантас Станионис билан 11 август куни бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0