Ўзбекистон самолёти Санкт-Петербургда фавқулодда қўнди

Oбуна бўлиш
Воқеа сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи Пулково аропортига юборилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing-757 самолёти Пулково аэропортига эсон-омон қўнди.

Якшанба куни, Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортидан Ўзбекистонга йўл олган самолётб ҳавога кўтарилганидан кейин двигателлардан бири ишламай қолган. Самолёт экипажи, Пулково аэропортига қайтишга қарор қилган. Самолётда 180 йўловчи бўлган.

“Петербургдан Фарғонага учаётган Boeing-757 самолёти, баландликка кўтарилиш вақти, двигателларидан бири ишламай қолган. Аэропортга қўнишдан  олдин самолёт ёнилғи ҳажмини камайтирган”, — деди воқеадан хабардор бўлган киши.

"Соат 16.32 да самолёт муваффақиятли қўнди”, — дейилган хабар сўнггида.

Айни дамда, махсус ташкил қилинган тергов гуруҳи томонидан фавқулодда қўниш сабаблари аниқланмоқда, деб хабар қилди Россия Тергов қўмитаси.

“Воқеа жойига тергов гуруҳи йўл олган. Текширув натижаларига кўра маъмурий қарор қабул қилинади”, —  дейилган Россия Тергов қўмитаси Шимоли-Ғарбий транспорт бошқармаси хабарида.

Янгиликлар лентаси
0