Риода Россиялик сузувчиларга ҳуштак чалиб норозилик билдиришди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишОлимпиада 2016. Плавание.
Олимпиада 2016. Плавание. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик сузувчилар Андрей Гречин, Данила Изотов, Владимир Морозов ва Александр Сухоруков мусобақага кириш вақти томошабинлар ҳуштак чалиб норозилик билдиришди.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Рио-де-Жанейродаги олмпиадада Россия сузувчилар жамоасига кролл эстафетасининг финал мусобақаси вақтида  томошабинлар ҳуштак чалиб ўз норозолигини билдирган.

Россиялик сузувчилар Андрей Гречин, Данила Изотов, Владимир Морозов ва Александр Сухоруков мусобақага чиқиш вақти томошабинлар ҳуштак чалиб норозилик билдиришди.  

“Мен охирги 15 метрда ҳаракат қилишга қийналдим. Бугун медал ололмаганимиздан афсусдаман. Бизга ҳуштак чалиб норозилик билдиришлари – кутилган воқеа эди”, — деди Россиялик сузувчи Морозов журналистларга.

Мусобақа натижасига кўра, АҚШ жамоаси ғолиб бўлган, Россия тўртинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Морозов Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини Спорт арбитраж суди, бир марта амалга оширилган қоидабузарлик учун икки марта жазо берилмаслик ҳуқуқи асосида, Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорини бекор қилганидан кейин, қўлга киритган эди. Морозовнинг исми шарифи Ричард Макларен бошчлик қилган комиссия ҳисоботида кўрсатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0