Жамият

Ўзбекистонлик боксчилар ¼ финалга чиқди

© FotoliaБоксерлар жанги
Боксерлар жанги - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кун якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси икки бронза медали соҳиби бўлган. Совринлар дзюдочиларимиз Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоевлар томонидан ютиб олинган. Айни дамда Ўзбекистон жамоаси медаллар сони бўйича 21 ўринни эгаллаб турибди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов (49 кг) Рустам Тўлаганов (91 кг) мусобақаларнинг учинчи кунида бокс бўйича ¼ финалга чиқишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Узбекский боксер Хуршид Таджибаев - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон бокс жамоаси биринчи ғалабани қўлга киритди

Бўлиб ўтган жангларда Ҳасанбой Дўстматов Мексикалик Жозе Веласкесни 3:0 ҳисобида енгди, Рустам Тўлаганов бўлса Эквадорлик Сезар Кастелло устидан худди шундай ҳисоб билан ғалаба қозонди.

Кейинги жангларда ушбу спортчилар жиддийроқ рақиблар билан учрашади. Дўстматов — Қозоғистонлик Биржан Жакипов билан, 11 августда учрашади. Жакипов — 2013 жаҳон чемпиони, жамоада энг тажрибали спортчи ва у 32 ёшда. 

Рустам Тўлаганов бўлса Озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаев билан учрашади. Абдуллаев ўтган йили Европа ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони бронза совриндори бўлган эди. Оғир вазндаги боксчилар жанги 10 августда бўлиб ўтади.

Бокс жанги - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Риода ўзбек боксчиларининг рақиблари аниқланди

Бугун кечқурун эса, Хуршид Тожибоев 60 кг вазн тоифасида Британиялик Жозеф Кординга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан 19:30да бошланади. Экспертлар фикрига кўра Ўзбекистонлик спортчи ўз вазн тоифасида ҳозир дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Рўйхат бошида Кубалик Ласаро Альварес, Озарбайжонлик Альберт Селимов ва Россиялик Адлан Абдурашидовлар.  

Бугунги кун якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси икки бронза медали соҳиби бўлган. Совринлар дзюдочиларимиз Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоевлар томонидан ютиб олинган. Айни дамда Ўзбекистон жамоаси медаллар сони бўйича 21 ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала