Ўзбекистон КХШТ ўқув-машғулотларида қатнашади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишКХШТ Оператив жавоб бериш кучлари ўқув-машғулотлари
КХШТ Оператив жавоб бериш кучлари ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ленинград вилоятида бўлиб ўтадиган ҳарбий ўқув-машғулотлар, КХШТ мамлакатларидан бири чегарасида вазият кескин ёмонлашганда, турли хил ва турли миллат қўшнлари ҳатти-ҳаракатини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Россиянинг Псков ва Ленинград вилоятларида "Взаимодействие-2016" (Ҳамкорлик-2016) номли Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти мамлакатлари штаб-қўмондонлик ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади.

Ўқув машғулотларида Ғарбий ҳарбий округ қўшнлари, Россия ҳарбий-десант кучлари ҳамда Белоруссия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, ва Қирғизистондан олти мингга яқин аскар ва зобитлар иштирок этиши режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.  

“КХШТ бирлашган оператив жавоб бериш кучлари "Взаимодействие–2016" штаб-қўмондонлик ўқув-машғулотларида қатнашади. Машғулотлар 13 августда Псков ва Ленинграл вилоятларида уч ихтисослашган полигонларда бўлиб ўтади. Машғулотларда олтим мингга яқин аскар ва зобитлар ҳамда мингга яқин ҳарбий ва махсус техника иштирок этади”, — дейилган хабарда. 

Ўқув-машғулотларининг асосий вазифаcи, бу – КХШТ мамлакатларидан бири чегарасида  вазият кескин ёмонлашганда, турли хил ва турли миллат ҳарбий кучлари ҳатти-ҳаракатини ўзаро мувофиқлаштиришдир.

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти МДҲ мамлакатлари орасида 1992 йилнинг 15 майида ташкил қилинган эди. Бугунги кунда Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ташкилот аъзолари. Ўзбекистон 2012 йил охирида ташкилот аъзолигидан чиққан.

Янгиликлар лентаси
0