Афғонистон Россиядан Ми-35 вертолётларини бепул олишга умид қилмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВертолеты Ми-35
Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон ҳукумати вакилининг фикрига кўра, Россия Ўрта Осиёда тинчликни сақлаб қолиш учун, Афғонистонга бепул қурол-аслаҳа еткизиб бериши керак экан.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Афғонистон ҳукумати “Ислом давлати” ва “Толибон” террорчилик гуруҳларига қарши кураш учун Россиядан бемминат ёрдам олишга умид қилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости “Известия” газетаси хабарига асосан.  

Хусусан, Афғонистон раҳбарияти Россиядан Ми-35 зарба берувчи вертолётларини бепул еткизиб беришга умид қилмоқда, деб ёзади нашр афғон ташқи сиёсати вакиллари хабарига асосан.

Афғонистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик қўмитаси ташкил қилишни режалаштирган

Душанба куни Wall Street Journal газетаси, маҳаллий мансабдор шахслар хабарига асосланиб, Афғонистон шарқида ИД ва “Толибон” террорчи гуруҳлари бирлашганини хабар қилди.

“Охирги бўлиб ўтган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, Қобул Москвадан замонавий зарба берувчи қурол-яроғнинг маълум турларини талаб қилишни режалаштириган”,  - деб ёзади “Известия” нашри.

Газета манбаининг фикрига кўра, агар ИД ва “Толибон” ҳақиқатдан ҳам бирлашган бўлса, бу Афғонистон ҳукумати ваколатига путр еткизади ва бутун Ўрта Осиё ҳудуди хавфсизлигига таҳдид солади.

“Москва учун ушбу ҳудудда тинчлик бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун ушбу вазиятда Қобул ўз дўстларидан ёрдам сўраш ҳуқуқига эга. Гап ҳарбий операция бошлаш ҳақида кетаётгани йўқ. Россия томонидан имкони қадар кам ёрдам, бу – қурол-аслаҳа еткизиб бериш”, — деб манбаанинг сўзини келтиради нашр.

Бироз олдин, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ 2ғдепартаменти директори Замир Қобулов, Афғонистонга Ми-35 зарба берувчи вертолётлари еткизиб бериш масаласини муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига қараганда, Қобул ушбу ҳарбий техникани “имкон қадар бепул” олишга  ҳаракат қилаётганини, Москва эса фақат “тижорат шартномаси асосида” ишлашга таёр эканлигини таъкидлаган эди.

Вертолеты Ми-17 - Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди

Афғонистонда охирги бир неча ой давомида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи таъсири кучайиб бормоқда. Ўтган бир неча ой давомида ИД томонидан мамлакат ҳудудида юзлаб кишиларнинг умрига зомин бўлган бир неча терактлар амалга оширилди.

Ўтган ҳафта Покистондан Россияга таъмирлаш учун йўл олган вертолёт Афғонистон ҳудудида фавқулодда қўнишга мажбур бўлгани ва Толибон вакиллари унинг экипажини асирга олганиҳақида хабар берган эдик. Ушбу вертолётда бир Россия фуқароси бўлганини Россия ТИВ томонидан тасдиқланган эди.  

Янгиликлар лентаси
0