Жамият

Ўзбекистонда кучли ҳимояланган электр ҳисоблагичлари ўрнатилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЗамена старых электросчетчиков в жилых домах
Замена старых электросчетчиков в жилых домах - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистоннинг уч вилоятида электр қувватини ҳисоблаш автоматик ҳисоблагичлар ўрнатиш ускуналари учун 150 млн $ кредит ажратди. Ҳисоблагичлар хусусан, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўрнатилади. Лойиҳанинг умумий нархи 200 млн доллардан ортиқ.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. "Ўзбекэнерго" ва Korea Telecom компаниялари август охиридан бошлаб Ўзбекистоннинг уч вилоятида автоматик электр ҳисоблагич асбоблари ўрната бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Яқин бир неча йил ичида Осиё ва Ислом Тараққиёт банклар ҳамда Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан Бутун республика бўйлаб 6 млн дона автоматик электр ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирган. Шу билан бир вақтда,  ягона биллинг тизими ташкил қилинади ва фойдаланувчиларнинг ягона маълумотлар базаси яратилади.  Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 800 млн доллардан ортиқ.

Иқтисод
“Ўзбекэнерго” 800 минг электр ҳисоблагичлари ўрнатишга пудратчи танловни бошлади

“Жанубий Кореянинг Korea Telecom компанияси Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш тендерида ғолиб чиқди. Узоқ вақт бўлиб ўтган маслаҳатлардан кейин томонлар Хитойнинг "Шенджен Каифа" корхонасини ҳисоблагичларнинг асосий еткизиб берувчиси сифатида танлашди. Ўзбекистон томони қўйган талабларга фақат ушбу компания маҳсулоти тўлиқ жавоб берган. “Аввал биз Жанубий Кореядан сотиб олмоқчи бўлган эдик, лекин у ерда бизга керакли ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмас экан”, — деди “Ўзбекэнерго” вакили.

Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти соҳасида ўзига хос хусусиятлари бор. Бу ерда ҳисоблагичлар кўрсаткичларини камайтириш ҳоллар тез-тез учраб туради.  Жанубий Корея ёки Японияда бундай муаммо йўқ, чунки аҳоли дунёқараши бошқача.  Шунинг учун ҳам у мамлакатларда очиш ва бузишдан кучли ҳимояланган ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмайди, — деди “Ўзбекэнерго” вакили.

Август охирида Хитойлик корхона Ўзбекистонга электр ҳисоблагичлар еткизиб бера бошлайди. Жами 25 минг дона ҳисоблагичлар сотиб олиш режалаштирилшган. Улар Қоровулбозор, Пастдарғом ва Янгиобод туманлари орасида тақсимланади. Сентябрь ойида улар ўрнатилади. Ноябрь охирида улар фаолиятининг дастлабки натижалари маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат тарихида биринчи автоматик электр ҳисоблагичлар ўрнатиш, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 10,4 минг абонент хонадонларида амалга оширилган эди.

Иқтисод
"Ўзбекэнерго" электр ҳисоблагичларни бепул ўрнатади

“Тажриба лойиҳанинг самарали эканлигини кўрсатди. Масалан, автоматик ҳисоблагичлар ўрнатилмасдан олдин, ҳар куни электр қуввати учун 4,5 млн сўм маблағ жамланар эди. Ҳисоблагичлар ўрнатилганидан кейин эса, 12 млн сўм. Қарздорлар сони ҳам 6111 кишидан 1478 кишига камайди. Абонентларнинг умумий қарз ҳажми бир неча баравар камайиб 441 млн сўмни ташкил қилди. Яна бир муҳим омил – электр узатиш вақтидаги йўқотишлар 9,3% дан 2 %гача камайди”, — деди суҳбатдош.

Ундан ташқари ушбу тажриба туфайли, электр тармоғига кўплаб ноқонуний уланишлар ва ҳисоблагичлар кўрсаткичини ўзгартириш ҳолатларига чек қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0