Дунёда

Путин ва Эрдўғон учрашуви бошланди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президентов России и Турции В. Путина и Р. Эрдогана
Встреча президентов России и Турции В. Путина и Р. Эрдогана - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Туркия президенти Тоййип Эрдўғон президентлар учрашувида икки мамалкат ўртасидаги ҳамкорлик региондаги кўплаб муаммоларни ҳал қилишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Туркия ва Россия президентлари учрашуви Санкт-Петербургдаги Константинов саройининг Юнон меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда.

Учрашув раҳбарларнинг қўл сиқиб саломлашишидан бошланди. Тоййип Эрдўғон Владимир Путинга учрашув имконияти ва Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий исён вақтида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Ўтган сафар Путин ва Эрдўғон 2015 йилнинг 16 ноябрида Анталиядаги G20 саммити вақтида учрашишган эди.

Тоййип Эрдўғон, Россия президентининг Туркияда давлат тўнтаришга бўлган уринишдан кейинги қўнғироғи, уни ва турк халқини жуда хурсанд қилганини  таъкидлади.

“Ҳақиқатдан ҳам, сизнинг давлат тўнтаришга бўлган уринишдан кейинги қўнғироғингиз, мени ва  ҳамкорларимни ҳамда бизнинг халқимизни жуда хурсанд қилди. Бизнинг халқимиз давлат тўнтарилишига бўлган ҳар қандай уринишларга қанчалик қарши бўлса, у шунчалик кучли демократияни хохлайди. Буниннг ҳаммасини якшанба куни бўлиб ўтган демократия намойишларда кузатиш мумкин эди”, — деди Эрдўғон учрашув вақтида.

Россия президенти Владимир Путин, Туркия халқи президент Тоййип Эрдўғон бошчилигида кризисдан қутилишга муваффақ бўлишига умид билдирди.

“Сизнинг бошчилигингизда, турк халқи барча муаммоларни енгиб ўтади ва мамлакатда қонун устуворлиги тикланади”, — деди Владимир Путин учрашув давомида.

Туркияда яқинда бўлиб ўтган исённи назарда тутган ҳолда, Путин, Россия ҳар доим, ҳар қандай конституцияга зид ҳатти-ҳаракатга қарши эканлигини таъкидлади.  

“Яна бир марта таъкидламоқчиман, биз ҳар қандай конституцияга зид ҳатти-ҳаракатга, қатъиян қаршимиз”, — деди Владимир Путин.

Туркия президенти Тоййип Эрдўғон президентлар учрашувида икки мамалкат ўртасидаги ҳамкорлик региондаги кўплаб муаммоларни ҳал қилишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Президентлар учрашувидан тўғридан-тўғри видеотрансляцияни саҳифамизнинг рус тили бўлимида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0