Ўзбекистонда абитуриентлар тест натижаларини SMS орқали билишлари мумкин

© StevebidmeadСМС-хабарни ўқиётган талабалар
СМС-хабарни ўқиётган талабалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кириш SMS хабар нархи 0,75 цент, чиқувчи хабар эса - бепул бўлиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 агв — Sputnik. Жорий йилнинг 1 август куни 660 мингдан зиёд ёшлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширди. Шу кунларда барча абитуриентлар синов натижаларининг эълон қилинишини интизорлик билан кутмоқда.

Давлат Тест Маркази расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, абитуриентлар тест натижаларини SMS орқали билиб олишлари мумкин.

Бунинг учун, Ucell, UMS, Beeline ва Perfectum Mobile операторларига уланган абитуриентлар жавоб варақалари рақамини 5100 рақамига юборишлари лозим. Абитуриентга тўпланган балл миқдори ҳақидаги хабар, тест натижалари эълон юборилади.

Кириш SMS хабар нархи 0,75 цент, чиқувчи хабар эса — бепул бўлиши айтилмоқда.

Имтиҳонлар жавоби қачон эълон қилиниши сайтда хабар қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0