Хитой динни "хитойлаштириш"га қарор қилди

© AP Photo / Andy WongХитой миллий байроғи
Хитой миллий байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХХР Диний ишлар бўйича Давлат бошқарма раҳбари Ван Цзоань "душман хорижий кучлар" Хитой мафкураси ва сиёсий тизимини ўзгартиришга уринишни бошламасидан туриб динни "хитойлаштиришга" даъват қилмоқда, деб хабар қилган Global Times нашри.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. "Баъзи ғарб давлатлари дин билан боғлиқ вазиятни бузиб кўрсатмоқда, хорижий душман кучлар эса Хитойга кириб олиш учун диндан фойдаланмоқда", — дея баёнот қилган Хитой Диний ишлар бўйича Бошқарма раҳбари Ван Цзоань, РИА Новости хабари асосида.

"Уч ёвуз куч — терроризм, экстремизм ва сепаратизм — эсктремистик ғояларни тарғиб қилиш орқали Хитойда террорчилик фаолиятини фаоллаштирмоқчи бўляпти. Ҳукумат жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган — дин масаласида шунчаки қўл қовуштириб ўтирмаслиги керак", — деган ўз мақоласида Ван Цзоань.

Ван Цзоань фикрига кўра, душман хорижий кучларга қарши курашишнинг энг самарали усули — бу динни "хитойлаштириш". Сиёсий арбоб ўз мақоласи орқали мамлакатдаги диний гуруҳлар ва диндорларни Коммунистик партия ва ижтимоий тизим етакчилигини тан олишга чақириб, Хитойда ҳукмрон миллат — "Хон" ва миллий озчиликларнинг бирлигини таъминлаш ва миллий манфаатлар фойдаси учун хизмат қилишга даъват қилган.

Хитойлик амалдорнинг ушбу сўзлари "яширин черковлар раҳбари" Ху Шигэнь раҳбарлиги остида Хитойда содир этилган давлат ҳокимиятини ағдаришга уринишлар фонида жаранг топди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Тяньзинь шаҳар суди давлат ҳокимиятини ағдаришга уринганликлари учун тўрт нафар ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларига қамоқ жазоси белгилаган эди.

Суд ҳукми билан Пекинда жойлашган "Фэнжуй" адвокатлик контораси раҳбари, ҳуқуқ фаоли Чжоу Шифэн — 7 йилга, яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Гоу Хунго — шартли равишда 3 йилга, Ху Шигэнь эса — 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Синьхуа агентлиги суд ҳукми асосида тарқатган хабарга кўра, "яширин черковлар раҳбари" Ху Шигэнь 2009 йилдан бошлаб ноқонуний диний ташкилотдан жиноятчи судьяларни жалб қилиш учун фойдаланиб келган ва улар ёрдамида қўпорувчилик ғояларини тарғиб қилган.

Бундан ташқари, деб ёзади агентлик, Гоу Хунго ва бу ишда иштирок этаётган бошқа шахслар учун хориж давлатларда "анти Хитой" тузилмаларини ташкил қилган. China Daily нашрида ёзилишича, Гоу Хунго гўёки бу ғояларни ўзининг якуний мақсади — "рангли инқилобни" амалга ошириш учун тарғиб қилганни тан олган.

Янгиликлар лентаси
0