"Турк оқими", чартерлар ва Сурия: Путин ва Эрдўғон учрашувининг асл моҳияти

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В. Путин ва Туркия раҳбари Т. Эрдўғоннинг Санкт-Петербург шаҳрида учрашуви
Россия президенти В. Путин ва Туркия раҳбари Т. Эрдўғоннинг Санкт-Петербург шаҳрида учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон "Су-24" можаросидан сўнг биринчи марта 9 август куни Санкт-Петербургга ташриф буюриб, Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Путин ва Эрдўғон учрашувида муҳокама қилинган энг муҳим мавзулар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тойиб Эрдўғон ўртасидаги музокаралар икки соатга яқин давом этган, сўнгра томонлар ҳамкорлик масалаларини кенгайтирилган тартибда муҳокама қилишга ўтганлар. Путин ва Эрдўғон учрашувини ёритиш учун Россия, Туркия, Америка, Европа ва Араб давлатлари ОАВларининг 138 нафар вакиллари аккредитация қилинган.

Эътиборли жиҳати, иккала томон ҳам учрашув якуни бўйича оптимистик баҳо берган. Жумладан, Эрдўғон Путинни "қадрдон дўстим", деб атаб, Москва ва Анқара муносабатлари тез орада инқироз давригача бўлган даражага кўтарилишини таъкидлаган.

Туркиядаги ҳарбий исёндан сўнг Путиннинг қўнғироғи Эрдўғонни хурсанд қилиб юборган

Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркиядаги ҳарбий исёндан сўнг Путиннинг қўнғироғи уни, ҳамкасбларини ва бутун турк халқини жуда хурсанд қилганини айтди.

Туркия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий исён рақамларда: Эрдўғонни ағдаришга уриниш Туркияга қанчага тушди
"Ҳақиқатан ҳам, давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишдан сўнг қилган қўнғироғингиз мени, менинг ҳамкасбларимни ва халқимизни жуда хурсанд қилди. Бизнинг халқ бу каби тўнтаришларга қанчалик қаршилиги ва қай даражада демократия тарафдори эканлиги якшанба куни демократия митинги ташкил қилинганда билинди", — деб таъкидлади Эрдўғон сешанба куни Путин билан бўлган учрашувда.

Туркия-Россия ўртасидаги авиапарвозлар тез орада тикланади

Россия президенти тез орада мамлакатлар ўртасидаги чартер рейслар тикланишини айтиб ўтди. Туркия президенти Эрдўғон, бу саволга шарҳ берар экан, Анқара "халқларни бирлаштириб турган" сайёҳлик парвозларидан ҳақиқатан ҳам катта даромадлар олганини тан олди. Путин, ўз навбатида, Туркия учун киритилган виза тартибининг бекор қилиниши айни дамда муҳим рол ўйнашини, бу "иқтисодий ҳамкорлик масалалари" учун нақадар муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Россия ва Туркия ҳамкорлиги — минтақадаги кўплаб муаммолар ечимини кафолатлайди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Владимир Путин билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик регионда мавжуд муаммолар ечимини топишга ёрдам беражагини маълум қилди.

"Регионда, сиёсий нуқтаи назардан, биз билан сиздан кўп нарсани умид қилишмоқда. Ишончим комил, сизу бизнинг ҳамкорлигимиз регионда мавжуд муаммоларга ечим топишда ёрдам беради", — деб таъкидлади Эрдўғон.

"Аккую" ва "Турк оқими"нинг жонлантирилиши

Кутилганидек, Москва ва Анқаранинг ҳамкорликдаги лойиҳалари "Аккую" АЭС ва "Турк оқими" газ ўтказгичининг кейинги тақдири ҳал бўлди.

Встреча министра экономического развития РФ А.Улюкаева с министром экономики Турции Н.Зейбекчи - Sputnik Ўзбекистон
“Турк оқими” ва “Аккую” АЭСи қурилиши бўйичи илдам қадамлар ташланмоқда

Туркия президенти Эрдўғон икки лойиҳа ҳам қайта тикланиши ва қурилиш охирига етказилишини тасдиқлади.

"Баъзи бир рухсатномаларга келадиган бўлсак, туркиялик ҳамкасбларимиздан миннатдормиз: "Жанубий оқим" лойиҳасидан фарқли ўлароқ, ҳаттоки муносабатларимиздаги инқирозга қарамай, ўтган давр мобийнида Туркия томон ўз ишини тўхтатмади ва "Тукр оқими"га доир муҳим рухсатномалар ва масалалар ҳозирда расмийлаштирилди ва бизга тақдим этилди", — деб айтди музокара давомида Путин.

Турк оқими юзасидан қабул қилинган қарор "Газпром" акциялари нархининг шиддат билан ўсишини келтириб чиқарди, деб ёзади РИА Новости.

"Аккую" АЭСига келадиган бўлсак, Эрдўғоннинг айтишича, Анқара ушбу лойиҳага стратегик сармоя мақомини тақдим этишга тайёр.

Иқтисодий чораларнинг бекор қилиниши

Иккала раҳбар ҳам иқтисодий ҳамкорлик даражасини инқирозгача бўлган даражага чиқариш ҳақида гап очди.

Россия ва Туркия президентлари В. Путин ва Р. Эрдўғоннинг Санкт-Петербургда ўтказилган учрашувидан сурат - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: НАТО ва ЕИ Россия ва Туркия дўстлашувидан ҳавотирга тушиб қолди
Путиннинг сўзларига кўра, Россия турк компанияларига қарши эълон қилинган иқтисодий чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш ниятида. Россия президенти яқин орада Туркия қурилиш фирмалари фаолиятига оида чекловлар олиб ташланади, деб айтди.

Бундан ташқари, расмий Кремль ҳукумат даражасида 2016-2019 йиллар учун Туркия билан ҳамкорлик дастурини қабул қилишини маълум қилди. 

Сурия масаласи

Журналистлар томонидан берилган Сурия муаммосига оид саволларга жавоб берар экан, Путин ҳам, Эрдўғон ҳам бу масала алоҳида муҳокама қилинишини таъкидлаганлар.

"Биз мана шу масала юзасидан ташқи ишлар вазирлари, махсус хизмат вакиллари билан алоҳида йиғилиш ўтказиб, маълумот алмашишга ва маълум ечимлар топишга келишиб олдик", — деган Путин бу масалада Анқара ва Москва позициялари ҳамиша ҳам бир жойдан чиқмаганини қўшимча қилган ҳолда.

Янгиликлар лентаси
0