Ислом Каримовнинг матбуот-котиби этиб Авазбек Ходжиметов тайинланди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов қароргоҳи
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қароргоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот-котиби тайинланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон президенти матбуот-котиби этиб Авазбек Ходжиметов тайинланди", — деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Хабарда айтилишича, Авазбек Ходжиметов бунга қадар Республика ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида фаолият юритган. Тайинлов ҳақида бошқа қўшимча маълумотлар йўқ.

Янгиликлар лентаси
0