Украина разведкачилари Қрим яриморолида теракт уюштирмоқчи бўлди

© Sputnik / Александр Полегенько / Медиабанкка ўтишРоссия ва украина чегарасидаги Қрим ёзуви битилган стела
Россия ва украина чегарасидаги Қрим ёзуви битилган стела - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Қрим яриморолида юз бериши мумкин бўлган терактнинг олдини олди. Маълумотларга кўра, қўпорувчилик ишлари Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси томонидан тайёрланган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Терактлар Қрим яриморолининг энг муҳим инфратузилмаларида амалга оширилиши кўзда тутилган ва бундан мақсад сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида яриморолдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш бўлган, деб хабар қилинади Россия ФХХ расмий сайтида.

Қўпорувчилик ишларини амалга оширмоқчи бўлган бузғунчиларни 7 августга ўтар кечаси Армянс туманида аниқлашган. Уларни қўлга олиш вақтида ФХХнинг бир ходими ҳалок бўлган. Тўқнашув жойида куч ишлатиш ходимлари томонидан 20 дона қўлбола бомба, портловчи қурилмалар топилган. Қуролларнинг барчаси Украина армияси махсус бўлинмаларига қарашли эканлиги айтилмоқда.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қрим яриморолида ҳамда Украина чегарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0