Спорт

Самоларда қолган "Пахтакор"

© Commons.wikimedia / Vasyatka1Пахтакор футбол клуби хотира тахтаси
Пахтакор футбол клуби хотира тахтаси - Sputnik Ўзбекистон
Бугун 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск осмонида миллионлаб ўзбек футбол мухлисларининг қалбидан жой олган "Пахтакор" жамоасининг фожеали ҳалок бўлганига 37 йил тўлди. Шу муносабат билан "Пахтакор" футболчиларини хотирлаш учун Ўзбекистонда бир қатор тадбирлар ўтказилиши маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Пайшанба куни 1979 йилда фожеали тарзда ҳалок бўлган "Пахтакор" футбол жамоаси хотираси яна бир бор ёдга олинади, деб хабар қилмоқда футбол клуби матбуот-хизмати.

1979 йил 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск осмонида икки Ту-134А самолётлари тўқнашиб кетди. 178 нафар инсон (165 нафар йўловчи ва 13 экипаж аъзолари) ҳалок бўлдилар. Шу жумладан, ўша вақтда Собиқ Иттифоқ Олий Лигаси таркибида бўлган "Пахаткор" футбол жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳам тўқнашув қурбонига айланган эди.

"Бугун эрталабдан "Пахтакор" стадионидаги ёдгорлик қаршисида "Пахтакор" жамоаси ўйинчиларининг авиаҳалокатга учраганига 37 йил тўлгани муносабати билан фожеа қурбонларининг оила аъзолари ва қариндошлари, "Пахтакор" Футбол клуби футболчилари ва раҳбарияти, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти, ЎФФ Фахрийлар Кенгаши ходимлари тўпландилар", — деб хабар қилди клуб матбуот-хизмати.

Бундан ташқари, хоҳловчилар Тошкентда жойлашган Боткин номидаги қабристонга ташриф буюриб, "Пахтакор" жамоаси хотирлашлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала