Қирғизистон Тожикистон билан сув ресурслари борасида келишув имзоламоқда

© Sputnik / Игорь АгеенкСув омбори
Сув омбори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Тожикистонда сув таъминоти ва санитария мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Душанбеда ўтказилаётган симпозиум доирасида Қирғизистон ва Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосарлари Динара Кемелова ҳамда Махматшариф Хакдодлар учрашув ўтказиб, сув ва энергетика масалалари борасида музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

"Кемелова Хакдод билан давлар раҳбарлари, ҳукумат ва ТИВ раҳбарлари даражасида иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари борасида музокара ўтказди. Шунингдек, сиёсий, гидроэнергетика, транспорт ва алоқа, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли асосда қирғиз-тожик муносабатларини ривожлантиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.

Томонлар шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни жонлантириш ҳақида келишиб олганлар. Яъни Қирғизистон ва Тожикистон ҳамкорликда иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0