ТВ: Афғонистонда асирга олинган Ми-17 вертолёти экипажи озод қилинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМи-17 вертолети
Ми-17 вертолети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирча расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, “Толибон” қўлига тушган Ми-17 вертолёти экипажи озод қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Афғонистонда асирга олинган Ми-17 вертолёти экипажи озод қилинди, деб хабар қилмоқда Geo News телеканали.

Телеканал хабарига кўра вертолет экипажи – Россиялик штурман ва беш покистон фуқароси Покистонга юборилган.

Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Толибон вакили Ми-17 экипажи аҳволи ҳақида хабар қилди

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Покистондан Россияга таъмирлаш учун йўл олган вертолёт, Афғонистоннинг Логар ҳудудида фавқулодда қўнган эди. Вертолёт экипажи аъзолари, жумладан бир Россия ва беш Покистон фуқаролари “Толибон” жангарилари қўлга тушганини хабар берган эдик.

Россия ТИВ Покистондаги ваколатхонаси вазиятни ўз назорати остига олганини ва керакли ташкилот ва муассасалар билан домий мулоқотда бўлиб турганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0