Ўзбекистон ҳайратда: морс сотувчиси бир марта ишлатиладиган стаканларни ювмоқда

Oбуна бўлиш
Суратларда сотувчи аёл шубҳали суюқлик солинган бакда бир марта ишлатишга мўлжалланган пластик стаканларни юваётгани акс этган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкентнинг Фарҳод бозорида тасвирга олинган суратлар интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда, деб хабар қилган "Потребитель.уз".

Суратлардан кўриниб турибдики, морс сотувчи аёл шубҳали суюқлик солинган бак ичида бир марта ишлатишга мўлжалланган (ишлатилган!) пластик стаканларни ювмоқда.

Одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлаётган бу суратлар сайт аъзоларидан бири томонидан юкланган.

© Потребитель.uz / FacebookСотувчи аёл ишлатилган пластик стаканларни ювмоқда
Сотувчи аёл ишлатилган пластик стаканларни ювмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Сотувчи аёл ишлатилган пластик стаканларни ювмоқда

Истеъмолчиларнинг сўзларига кўра, шаҳарда бу каби ҳолатларга деярли ҳар қадамда гувоҳ бўлиш мумкин. Гувоҳлардан бирининг айтишича, морс ёки квас сотувчилари ҳар куни кечқурун кун давомида фойдаланилган елимдан ясалган идишларни бир жойга тўплайдиларда, ювиб, эртаси куни яна ундан фойдаланадилар.

"Ҳа, бу биз учун янгилик эмас, Чилонзор бозорида худди шундай стаканларда малина сотишади. Идиш янги эмаслиги, кундай равшан", — дея изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Унга жавобан бошқа бир истеъмолчи одамларга фойдаланилган стаканни ахлат челагига ташлашдан олдин, яхшилаб ғижимлашни маслаҳат берган. Аммо бошқа истеъмолчилар шу заҳоти унга жавобан салқин ичимлик сотадиганлар ишлатилган пластик идишларни қандай маҳорат билан "тўғрилаётганликлари"га кўп маротаба гувоҳ бўлишганини айтишган.

Янгиликлар лентаси
0