Америкалик киночилар “Пахтакор-79” ҳақида филм суратга олмоқда

© ФК "Пахтакор"Пахтакор 79 ҳақида ҳужжатли фильм суратга олаётган киночилар
Пахтакор 79 ҳақида ҳужжатли фильм суратга олаётган киночилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжатли фильм Пахтакор жамоасининг расмий сайтида жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Америкалик режиссер Брайн Сонг ва оператор Дада Шикако Тошкентда “Пахтакор-79” ва Михаил Ан ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда, деб хабар қилади жамоа матбуот хизмати.

Меҳмонлар жамоа тарихи билан танишишди. Ташриф давомида фильм яратувчилари михаил Аннинг ўғли, “Пахтакор” академиясида ишлайдиган Дмитрий Андан интервью олишди.

1979 йилда қурбон бўлган жамоа ўйинчсини Идгая Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова ҳам "Пахтакор-79" жамоаси ҳақидаги ўзининг хотиралари билан баҳам кўришди.

Ундан ташқари, кўп йиллар давомида “Пахтакор” жамоасида ўйнаган машҳур Берадор Абдураимовнинг ўғли Азамат Абдураимов ҳам фильмни суратга олишда иштирок этган.

Ҳужжатли фильмни  “Пахтакор” жамоасининг расмий интернет саҳифасида жойлаштириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0