Спорт

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинлари "олтини" учун курашади

© YURI CORTEZ / AFPЎзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоаси 2та бронза билан умумий медал ҳисобида 55-ўринда бормоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) Олимпия турнирининг финал босқичига чиқди, у ўзини камида кумуш медал билан таъминлади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Бизнинг спортчимиз ярим финалда америкалик Фернандес Нико Анхелга қарши жангга чиқди. 23 яшар андижонлик рингда ҳақиқий чарм қўлқоп устаси эканлигини намойиш этиб, америкалик рақибини "ўз ноғорасига ўйнашга" мажбур қилди", — дея жанг ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди журналист.

Хабарда айтилишича, ҳар иккала боксчи ҳам фаол бўлган, аммо Дўсматов гоҳ мудофаада ҳаракат қилиб, гоҳ ўрта масофадан кескин контратакага ўтибажойиб техника соҳиби эканлигини намоён этган. Америкалик жангнинг бошидан охирига қадар бу каби "узуқ-юлуқ" услубга мослашишга ҳаракат қилган, ҳатто, боксчимизга босимни кучайтирган, аммо унга қарши ҳеч қандай техника намойиш қилишни уддалай олмаган.

Натижада Ўзбекистон вакили якуний ҳисоб 3:0 (30:27, 29:28, 29:28) билан америкалик устидан ғалаба қозонган ва олимпия турнирининг финал босқичига чиққан.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия парки - Sputnik Ўзбекистон
Рио Олимпиадасида ғолиблик учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири - Ўзбекистон
Энди Дўсматовнинг финалдаги рақиби колумбиялик Юрберхен Мартинез бўлади. Мартинес ярим финалда ушбу вазн тоифасида етакчи бўлган кубалик 19 яшар Йоахнис Архилагосни мағлуб этган. Финал жанги 14 август куни соат 22:15да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Бектемир Мелиқўзиев ҳам австралиялик Левис Даниелдан устун келди — 3:0 (30:27, 30:26, 30:27).

Чорак финалда Мелиқўзиев ҳиндистонлик Кришан Викасга қарши рингга кўтарилади. Жанг 16 август куни бўлиб ўтади.

Афсуски, бошқа ўзбек боксчилари мухлисларни хушнуд эта олишмади. Хуршид Тожибоев (60 кг) чорак финалда унчалик кучли бўлмаган мезбонлар вакили (бразилиялик) Робсон Консейсаога 0:3 ҳисобида ютқазган бўлса, ўзбекистонлик ягона боксчи қиз Едгорой Мирзаева худди шу ҳисоб билан — юқори тажрибага эга канадалик Менди Бужолдга ғалабани бой берди. Ва шу тариқа Ўзбекистон тарихида Олимпиадага борган илк аёл боксчи иштироки нимчорак финалда тўхтади.

Бундан ташқари, Рио баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган дзюдочи Абдулла Тангриев бронза медалга "бир одим" қолганда, жангни бой берди.

35 ёшли Тангриев бразилиялик Рафаэл Силвага қарши бронза медали учун жангга чиққан эди. Ярим финалда япониялик рақибга имкониятни бой берган Тангриев кун давомидаги бешинчи жангида ютқазди. Мезбонлар вакили битта юко баҳоси билан ғолиб чиқди.

Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоаси 2та бронза билан умумий медал ҳисобида 55-ўринда бормоқда.

© REUTERS/Peter CziborraЎзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала