Хрушчёвнинг қизи - Рада Аджубей оламдан ўтди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишРада Аджубей
Рада Аджубей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЦК КПСС собиқ бош котибининг қизи Рада Аджубей 87 ёшида шифохонада вафот этди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Собиқ Иттифоқ Бош котиби Никита Хрушчёвнинг қизи — Рада Аджубей 87 ёшида оламдан ўтди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Нашрда ёзилишича, Рада Москвадаги шифохоналарнинг бирида жон берган.

Аджубей 1929 йилда таваллуд топган. 2005 йилга қадар "Илм ва фан" ("Наука и жизнь") журнали бош муҳаррири ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. Раданинг турмуш ўртоғи Алексей Аджубей (1959-1964 йй "Известия" нашри раҳбари) 1993 йилда вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0