Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисоби яна бир медал билан бойиди

© Jack GUEZ / AFPЮнон-рум курашчиси Элмурод Тасмурадов
Юнон-рум курашчиси Элмурод Тасмурадов - Sputnik Ўзбекистон
Юнон-рум кураши бўйича энг енгил вазн тоифасида (59 кг) Олимпиада баҳсларида иштирок этган Элмурод Тасмурадов бронза медалини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Юнон-рум курашчилари Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални келтирди. Энг енгил вазн тоифасида (59 кг) баҳсларда иштирок этган Элмурод Тасмурадов бронза медалини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон Бразилиядаги олимпиадада биринчи "олтин"ни қўлга киритди
Икки карра Осиё чемпиони, 2013 йилда Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Элмурод Тасмурадов ўз вазн тоифасида энг кучли спортчилардан бир ҳисобланади. Ўзбекистонлик курашчи биринчи баҳсларда Сербия вакили Кристиан Фрис билан учрашиб, уни ҳеч бир муаммосиз 3:1 (7:2) ҳисобда мағлуб қилган эди. Иккинчи учрашув ҳам ўзбекистонлик курашчи учун катта муаммо бўлмади. Тасмурадов Шимолий Корея вакили Вон Чол Юнга қарши туриши лозим эди. Спортчимиз Юнни 4:0(9:0) ҳисоби билан доғда қолдирди.

Ярим финалда Тасмурадов турнирдаги энг жиддий рақиблардан бири, 2016 йил жаҳон чемпиони кубалик Исмоил Борреро билан учрашди. Аммо бу жанг ўзбекистонлик курашчига ғалаба олиб келмади. У Исмоил Борреро билан баҳсларда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа финалига йўлланма ололмади. У учинчи ўрин (бронза) учун курашадиган бўлди.

Аммо шуни айтиб ўтиш жоизки, Олимпия ўйинларининг бўлажак чемпионига муносиб қаршилик кўрсата олган, у билан турнирда тенг курашган спортчи — бизнинг Тасмурадов бўлди.

Учинчи ўрин (бронза) учун беллашувда курашчимиз қирғизистонлик Арсен Эралиевга қарши рингга чиқди. Жанг жуда қийин кечди, иккала спортчи ҳам ён беришни истамас эди. Дастлабки раундда Тасмурадов етакчиликни эгаллади: боксчимиз 5-0 ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим бошидаги бироз эътиборсизлик туфайли қирғизистонлик спортчи олдинга чиқиб олд.

Шундан сўнг Элмурод фаол курашишга ҳаракат қилиб, ўз рақибига гиламда "хўжайинлик" қилишга йўқ қўймади. Кураш 3:1 (13:8) ҳисоби билан якунланди.

Натижада, Ўзбекистон умумий медаллар ғисобида 39 ўринга кўтарилди. Бугунги кун ҳолатига кўра бизнинг спортчиларимиз битта олтин ва тўртта бронза медални қўлга киритдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала