Туркиядаги АҚШ ядро қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин

© AP Photo / JOE CAVARETTAАҚШнинг B61 авиабомбаси
АҚШнинг B61 авиабомбаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етарли техник уқувга эга бўлган киши, бир неча соат вақт ва керакли асбоблар ёрдамида НАТО қурол яроғ омборини очиб, ядро қуролини олиб унинг ҳимоя механизмини айланиб ўтиш мумин, - деб ёзади New Yorker нашри.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Туркияда Инжирлик ҳарбий базада жойлаштирилган АҚШ ядро қуроли, террорчилар ёки бошқа “душманлар” қўлига тушиб қолиши мумкин, дейилган  Stimson Center очиқ нотижорат сиёсий маркази ҳисоботида.

“Туркияда узоқ вақт давом этадиган фуқаро уруши бошланганида, АҚШ ўзининг Инжирлик ҳарбий базасида жойлаштирилган 50 та водород бомбаси (В61) устидан тўлиқ назорат сақлаб қола олрмикин — бу жавоб бериб бўлмайдиган савол”, — дейилган марказнинг “B61 Life Extension Program: Costs and Policy Considerations” номли ҳисоботида.   

Туркия НАТО коалициясига Инжирлик авиабазасидан фойдаланишни таъқиқлади

Ҳисобот муаллифларидан бири бўлган, Лейси Хили (Laicie Heeley)нинг фикрига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан, ушбу 50 АҚШ бомбасини Сурия чегарасидан 100км масофада жойлашган,  Инжирлик авиабазасида сақлаб туриш, бу — “лоторея ўйнаш” билан баробардир.

“Ушбу қурол европа жанг майдонида амалий қимматга эга эмас ва бугунги кунда бизнинг НАТОдаги иттифоқдошларимиз олдида бу актив эмас кўпроқ мажбуриятга яқин”, — деб ҳисоблайди Хили. 

Ҳисоботда айтилишига кўра, барча водород бомбаларни Еропа ҳудудидан олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ бўлар эди ва бундай чора давлат бюджетига 6 миллиард фойда келтирган бўлар эди.

“Бизнинг замонда ушбу бомбалар уруш олиб бориш учун яроқсиз. Ундан ташқари улар ўта қиммат. Уларни Европадан олиб чиқиб кетиш ва унинг ўрнига, бизнинг НАТОдаги иттифоқдошларимизни ҳақиқатдан ҳам ҳимоя қиладиган, оддий қуролларни кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди”, — деб ҳисоблайди Stimson Center ташкилотчиларидан бири Барри Блечман.  

Ушбу ҳисобот пайдо бўлишига, New Yorker журналида чоп этилган мақола сабабчи бўлган эди. Унда Туркиядаги давлат тўнтарилиши ва Инжирлик авиабазасида сақланаётган НАТО ядро қуроли хавфсизлиги муҳокама қилинган эди.

Тестовый макет новой атомной бомбы B61-12 - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг янги атом бомбаси нимага қодир

Нашр хабарига кўра, ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб АҚШ Ғарбий Европа, Греция ва Туркияда 7 мингдан ортиқ ядро қуроллари жойлаштиргани, лекин ушбу  қуролларни ташиб ўтиш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишда НАТОнинг бошқа мамлакатлардаги вакилларидан фойдаланилгани хабар қилинган эди. Бу ҳолат эса, ушбу қуроллар ўғирланиши ва бошқа мақсадларда ишлатилиш хавфини туғдирган эди.

Кейинроқ эса, бомбалар ичида кодли қулфлар ўрнатилиб, код нотўғри киритилган ҳолда, улар портлашини блокировка қилиш тизими киритилган эди. Етарли техник уқувга эга бўлган киши ушбу хавфсизлик тизимини очиши мумкин, деб ҳисоблайди New Yorker. Бир неча соат вақт ва керакли асбоблар ёрдамида НАТО қурол яроғ омборини очиш, ва ядро қуролини олиб унинг ҳимоя механизмини айланиб ўтиш мумин. Шундан кейин эса, бомбани портлатишга бир неча сония керак бўлади, холос.

Янгиликлар лентаси
0