Жамият

Узгидромет Фарғона водийсида сел тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда

© Sputnik / Анатолий Устиненко / Фотобанкка ўтишСел келиши туфайли юзага келган вазият
Сел келиши туфайли юзага келган вазият - Sputnik Ўзбекистон
Метеороглоглар прогнозига кўра, Фарғона водийсида, сел кетиши хавфи ҳафта давомида сақланиб қолади. Май ойида "Қамчиқ" довонида беш киши ер ўпирилиши қурбони бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Об-ҳаво ҳарорати юқорилаши ва ёғингарчилик ортиши муносабати билан Фарғона водийсининг тоғ олди ҳудудларида ҳафта давомида сел келиши хавфи сақланиб қолади, дейилади Узгидромет хабарида.

"15 дан то 18 августга қадар тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел кетиши хавфи мавжуд… Ҳаво ҳарорати кўтарилиши ва  ёғингарчилик ортиши муносабати билан ҳафта бошида тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир туфайли сув тошқини юзага келиши, тоғларда эса сел кетиши хавфи сақланиб қолади", — дейилган хабар матнида.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ер кўчкиси қурбонлари қариндошлари товон пули талаб қилмоқда
Сал аввал май ойи ўрталарида кучли ёғингарчилик туфайли Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел кетганлиги ҳақида хабар қилинган эди. Табиий офат оқибатида 130дан зиёд хонадонлар, транспорт коммуникациялар яроқсиз ҳолатга келган, 550 нафарга яқин аҳоли эса хавфсиз жойларга кўчирилган.

Май ойида "Қамчиқ" довонида беш киши ер ўпирилиши қурбони бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала