Ўзбекистонлик меъморлар Чеченистонда масжид қурмоқда

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧеченистонда масжид қурилиши
Чеченистонда масжид қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистоннинг Шали тумани марказида ўзбек меъморлари Рамзан Қодиров шарафига дунёда ягона чиройга эга бўлган масжид қурмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Ушбу йилнинг охирига қадар Чеченистоннинг Шали туман марказида, «Шали-Сити» турар жой мажмуаси яқинида Рамзан Қодиров шарафига масжилд қуриб битказилади, деб хабар қилмоқда EADaily.com нашри.

Ўзбекистонлик меъморлар томонидан лойҳалаштирилган масжид, ҳар бири 63 метр бўлган тўрт минорага ва баландлиги 43 метр бўлган қуббага эга бўлади. Масжид қурилиши 2012 йилда бошланган. Бугунги кунда унинг асосий каркаси қуриб битказилган, энди бўлса ички ва ташқи пардоз ишлари бошланмоқда.

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишСтроительство одной из самых крупных мечетей мира в Чечне
Строительство одной из самых крупных мечетей мира в Чечне - Sputnik Ўзбекистон
Строительство одной из самых крупных мечетей мира в Чечне

Чиройлилиги ва услуби бўйича, масжид дунёда ягона бўлиб, унинг ичи ва ташқариси юнон оқ мармари билан безатилади. Ёритиш тизимини яратиш италиялик мутахассислар зиммасига юклатилган. Ўзбекистонлик меъморлар томинидан лойҳалаштирилган масжид, қадимий Бухоро ва Самарқанд масжидлари услубига ўхшаш бўлади. Бу Чеченистоннинг Ўзбекистонда жойлашган сўфийлик марказлари билан боғлиқлигининг рамзи бўлади.

Сўфийли илмининг асосчиси бўлган Баҳовуддин Нақшбандий, Бухоро яқинидаги Касри Орифон қишлоғида 1318−1389  йилларда яшаб ўтган. Нақшбандийнинг устози Саид Мир Кулол ва унинг сўфийлик илмини чуқурлаштирган ва бутун дунёга кенг тарқатган ўқувчи ва издошлари ҳам Бухорода яшаб ўтган. Улардан бири 1077−1166 йилларда яшаб ўтган Мухиддина Абд ул-Қодир ал-Джилани бўлган. Ал-Жилани сўфийликнинг “Қодирия” тариқатини яратган. Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Ҳожи Қодиров ва унинг ўзи ҳам “Қодирия” тариқати издошларидир.

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАҳмад Ҳожи Қодиров шарафига қурилган "Чеченистон юраги" масжиди
Города России. Грозный - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмад Ҳожи Қодиров шарафига қурилган "Чеченистон юраги" масжиди

Масжиднинг қадимий ўзбек масжилари услубида қурилиши Қодировлар оиласининг Ўзбекистон билан бўлган алоқасини яна бир бор урғулайди. Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг отаси, раҳматлик,  Аҳмад Ҳожи Қодиров дастлаб Бухородаги Мир-Араб мадрасасида таълим олган, кейин Тошкентдаги Ислом институтида ўқиган. Ўқиш даврида Аҳмад Қодировда Ўзбекистон биринчи муфтийси, мусулмон олими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф катта тааъсурот қолдирган ва кейинчалик улар оилавий дўстлашиб ҳам кетган. Шайх Муҳаммад Содиқнинг вафотидан кейин Грозный кўчаларидан бирига унинг номи қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистонда Ахмад Қодиров шарафига атаб “Чеченистон юраги” номли масжиди қурилган. Ундан ташқари Рамзан Қодировнинг онаси шарафига Аргун шаҳрида “Она юраги” номли  масжид ҳам қурилган. Янги масжидни Рамзон Қодиров номи билан аташ – бу маҳаллий аҳолининг хохиши бўлган. “Чеченистонда динга катта эътибор бериш, намозхон эркак ва аёллар учун барча керакли шароитларни яратиш, мадрасалар, ҳофизлар мактаблари фаолият  юритишнинг барчаси – бизнинг раҳбаримиз Рамзан Қодировнинг саъй-ҳаракатлари туфайли”,  - дейди Чеченистон ДУМ олимлар кенгаши раиси Хож-Ахмед Қодиров.

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишРамзан Қодировнинг онаси, Аймани Қодирова шарафига қурилган "Она юраги" масжиди
Открытие мечети имени Аймани Кадыровой в городе Аргун - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодировнинг онаси, Аймани Қодирова шарафига қурилган "Она юраги" масжиди

 

Янгиликлар лентаси
0