Жамият

Риода Ўзбек боксчиларининг зафарли юриши давом этмоқда

© НОК УзбекистанаЎзбекистонлик Шахрам Гиёсов Риода ОЎ
Ўзбекистонлик Шахрам Гиёсов Риода ОЎ - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда уч ўзбек боксчиси Риода мусобақаларни давом эттирмоқда. 69 кг вазн Тоифасида Шаҳрам Ғиёсов финалда. 52 кг вазнда Шахобиддин Зоиров чорак финалда ва 75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев ярим финалда.

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Рио-де-Жанейрода давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида бир йўла уч нафар ўзбек боксчилари рингга кўтарилишди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди, деб ёзади Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

52 кг вазн тоифасида Шахобиддин Зоиров АҚШлик Антонио Варгасни 3:0 ҳисобда енгиб чоракфиналга йўлланма олди. Шахобиддиннинг навбатдаги рақиби Озарбайжонлик Элвин Мамишзода бўлади. Ушбу жанг 17 август куни Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

© olympic.uzУзбекский боксер Шахобиддин Зоиров
Узбекский боксер Шахобиддин Зоиров - Sputnik Ўзбекистон
Узбекский боксер Шахобиддин Зоиров

69 кг вазн тоифасида Шахрам Гиясов эса финал йўлланмасига эга бўлди ва камида кумуш медални нақд қилиб қўйди. Чоракфиналда Шахрам жаҳон чемпиони Марокашлик Рабин Мухаммад устидан 3:0 ҳисобида ғалабага қозонди. Финалда Шахрам Қозоғистонлик тажрибали боксчи Дониёр Елеуссенов бўлади. Ушбу жанг эртага, 17-август куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:30да бошланади.

© olympic.uzУзбекский боксер Шахрам Гиясов
Узбекский боксер Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
Узбекский боксер Шахрам Гиясов
75 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев чоракфинал жангини ҳиндистонлик Викас Кришнанга қарши ўтказиб, уни  3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу дегани Бектемир аллақачон бронза медал соҳиби бўлди дегани. Ярим финал курашда Мелиқўзиевнинг рақиби Мексикалик Мишель Родригес бўлади. Беллашув 18-август куни Тошкент вақти билан соат 23:15да бошланади.

© Yuri CORTEZ / AFPУзбекский боксер Бектемир Меликузиев
Узбекский боксер Бектемир Меликузиев  - Sputnik Ўзбекистон
Узбекский боксер Бектемир Меликузиев
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев 2014 йил Нанкинда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби, 2015 йил жаҳон чемпионати совриндори, Осиёнинг энг яхши боксчичи унвонига сазобор бўлган Бектемир Мелиқўзиев олтин медалга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала