Россия бомбардимончи самолётларини Эронда жойлаштирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТу-22М3 узоқ авиация бомбардимончи самолёти
Ту-22М3 узоқ авиация бомбардимончи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон билан яқинда тузилган шартнома асосида, Россия ўз самолётларини Эрон ҳудудида жойлаштирди. Бундан буён ИДга зарба бериш учун босиб ўтиладиган масофани 60% га қисқаради.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Сурияда ўрнашиб олган “Ислом давлати”га зарба бериш учун Россия ўзининг Ту-22М3 бомбардимончи самолётларини Эрондаги Хамадан авиабазасида жойлаштирди, деб хаба қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

Маълумотларган кўра, Сурия ҳудудида жойлашган Хмеймим аэродроми Ту-22М3 узоқ авиация бомбардимончи самолётларини қабул қила олмайди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Ту-22М3 узоқ авиация бомбардимончи смаолётлари ва уларни ҳимоя қилувчи Су-34 қирувчилари Эрондаги Хамадан авиабазасидан учиб чиқиб, Суриянинг Аллепо, Дайр-аз-Зор ва Идлиб ҳудудларида жойлашиб олган ИД ва “Жабҳат ан-Нусра” позицияларига зарба берган.

Ҳарбий операция натижасида қурол-яроғ омбори, таёрлов лагери ва бир гуруҳ жангарилар йўқ қилинди. Россия мудофаа вазирлиги Ту-22М3 самолётларининг Эрондаги аэродромдан биринчи парвози суратга олинган видеони тақдим этди.

 

Янгиликлар лентаси
0