"Тўсиқ" операцияси: Москвада полициячиларнинг 10 кунлик рейди бошланди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМосква полициячилари хизмат давомида
Москва полициячилари хизмат давомида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Операция ўтказиладиган вақт мобайнида Москва полиция гарнизони шахсий таркиби 12 соатлик иш тартибига ўтказилади, патрул маршрутлари сони кўпайтирилади. Операция 16 августдан 26 агустга қадар давом этади.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. "Тўсиқ" операцияси ўтказилиши муносабати билан Москва полициячилари иш тартиби 12 соатгача узайтирилди. Пойтахт куч ишлатиш органи ходимлари кўчалар, бозорлар, темир йўл станциялари ва ижара хонадонларида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган махсус тадбирларни ўтказадилар, деб хабар қилган сешанба куни Москва ИИВ Бош қўмитаси.

"Пойтахт полициячилари асосий эътиборни… ноқонуний миграция ҳолатларини аниқлаш; гиёҳванд моддалар олди-сотдиси, ноқонуний қурол савдоси билан боғлиқ жиноятчиликни аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратадилар. Полициячилар профилактик ишларни асосан бозорлар, вокзаллар, савдо мажмуалари, обшежитиялар, ишлаб-чиқариш корхоналари, автовокзаллар, меҳмонхоналар ҳамда ижарага бериладиган хонадонларда ўтказадилар", — дейилади хабар матнида.

Операция ўтказиладиган вақт мобайнида Москва полиция гарнизони шахсий таркиби 12 соатлик иш тартибига ўтказилади, патрул маршрутлари сони кўпайтирилади. Операция 16 августдан 26 агустга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0