Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

© fotoliaОдил судлов рамзлари
Одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг август ойидаги буйруғи билан Адлия катта маслаҳатчиси Ботир Бахромович Қудратходжаев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2014 йилдан шу вақтгача Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган 41 яшар Ботир Қудратходжаев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

"2016 йил 12 августдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қарорига мувофиқ, Адлия катта маслаҳатчиси Ботир Баҳромович Қудратходжаев Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги қонунига ҳамда Конституцияга мувофиқ 5 йил муддатга Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. Тайинлов вилоят прокуратура коллегияси раиси томонидан тасдиқланган", — дейилади прокуратура хабарида.

Маълумотларга кўра, Ботир Қудратходжаев 1997 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. 2015 йилнинг октябридан бошлаб Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган. Ундан олдин эса Ўзбекистон республикаси Шарқий ҳарбий округ ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0