Жамият

Қирғизистон спецнази Ўзбекистон чегарасида навбатдаги провокация уюштирди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Фотобанкка ўтишҚирғизистон махсус кучлари
Қирғизистон махсус кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ҳарбийлари ўзбек милиционерлари оёғи остига ўқ отиб, улар қўриқлаётган сув омборига киришга уринди.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ушбу йилнинг 13 август куни эрталаб тўрт нафар Қирғизистоннинг “Чаён” махсус гуруҳи(спецназ) аскарлари ўзбек-қирғиз чегарасида жойлашган сув омборининг “Дамба-5” постига келиб, у ерни қўриқлаётган Наманган вилояти  Косонсой тумани ИИБ ходимларига пўписа қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири, Наманган вилояти ИИБ вакили хабарига асосан.  

Қирғизистон ҳарбийлари сув омбори Қирғизистонга тегишли  деб, унинг ҳудудига ўтишга уринишган. Милиция ходимларидан рад жавоби олгач, милиционрелар қўрқитиш мақсадида “Чаён”чилар  автоматдан ерга ўқ узган.

“Лекин ўзбек милиционерлари қўрмаган. Қирғизистон томонидан ушбу провокация кутилган ҳол эди. Ушбу “тадбир” махсус қўриқланадиган объектга қуролли ҳужум қилинганда,  Косонсой  милиция ходимлари қандай ҳатти-ҳаракат қилишини ўрганиш учун қилинган”, — дейди манбаа.

Унинг сўзларига қараганда қирғиз спецназчилари бир ўзбек милиция ходимини ўз ҳудудига олиб кетишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг “Чаён” махсус отряди (спецназ) ушбу йилнинг март ойидан бошлаб Қирғизистон ичкарисида жойлашган, Ўзбекистон анклави – Ўрта-Тўқай қишлоғи аҳолисини мажбурий ушлаб турибди. У ерда Ўзбекистон фуқаролари яшайди.    

Ушбу вазият туфайли қишлоқ аҳолиси беш ойдан бери Ўзбекистоннинг асосий ҳудудига кела олмайди ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож. Қирғизистон томони қишлоқ аҳолиси учун ҳатто гуманитар коридор ташкил қилишдан ҳам воз кечмоқда.

Баъзи-баъзида қишлоққа фуқаро кийимида одамлар келиб Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон фуқаролигини қабул қилишни ва бу жараённи тез ва ортиқча расмиятчиликсиз амалга оширишни ваъда бермоқдалар. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар қишлоқ ва унга қарашли бўлган сув омбори устидан кейинчалик Қирғизистон ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Айни дамда ушбу воқеага Қирғизистон томонидан шарҳ берилмади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала