Спорт

Шахрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди

© REUTERS/Peter CziborraШахрам Ғиёсов, кумуш медал соҳиби
Шахрам Ғиёсов, кумуш медал соҳиби - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Риода Ўзбекистон боксчилари бир кумуш соҳиби бўлишди ва яна бир бронзани нақд қилиб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Бугун Риода Шахрам Ғиёсов кумуш медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик 69 кг вазн тоифасида қатнашаётган боксчи ҳал қилувчи финал жангида Қозоғистонлик Днияр Елеусинов билан беллашди. Жанг Қозоғистонлик рақиб фойдасига 3:0 ҳисобда якунланди ва Шахрам кумуш медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистоннинг яна бир боксчиси Зоиров Шахобиддин эса Озарбайжонлик рақибини енгиб, бронза медални нақд қилиб қўйди.

Шундай қилиб Ўзбекистон Олимпия жамоаси бугунги кунда камида 7 медал соҳиби бўлди. Улардан икки олтин, бир кумуш ва тўрт бронза. Ундан ташқари яна бир бронза нақд қилиб қўйилган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала