Сиёсат

Ислом Каримов Оқсаройда Корея ИИВ раҳбарини қабул қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти ушбу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликни, айниқса, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ва "Электрон ҳукумат"ни жорий этиш соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 17-август куни Оқсаройда Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сукни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

"Давлатимиз раҳбари меҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Корея Республикаси билан стратегик шериклик муносабатларини юксак қадрлашини ва бу муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Ислом Каримов ушбу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликни, айниқса, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ва "Электрон ҳукумат"ни жорий этиш соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди", — дейилади хабар матнида.

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хенинг 2014-йил июн ойида Тошкентга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015-йил май ойида Сеулга давлат ташрифлари икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг ҳар томонлама, аввало, иқтисодий соҳада изчил ривожланишига янги суръат бағишлади. Ушбу ташрифлар якунига кўра юздан ортиқ ҳужжат, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий соҳаларда ҳамкорликка оид умумий қиймати 9,5 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган битимлар имзоланган.

Ўзбекистон ва Корея эркин ва очиқ дастурий таъминотни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ва Корея очиқ дастурий таъминотни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади
Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий инвестициявий ва технологик ҳамкорларидан. Ўзбекистоннинг кўп йиллик ишончли шериклари – Жанубий Кореянинг "JiEm-Koreya", "Korean Eyr", "KOGAZ", "Lotte", "JiEs", "Posko-Deu", "Samsung", "Shingdong", "Kolon" каби етакчи компаниялари билан ҳамкорликда нефт-газ, электротехника, тўқимачилик соҳалари, қурилиш материаллари ва фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш борасида йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилган ва бу ҳамкорлик изчил давом этмоқда.

Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтирган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошди. Ўзбекистонда Жанубий Корея инвестицияси иштирокида ташкил қилинган 440 корхона фаолият юритмоқда, 77 компанияси ваколатхоналари очилган.

Корея Республикаси Бош вазири Хван Гё Аннинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуаси очилгани ва бу завод мамлакатларимиз ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликнинг амалдаги ифодаси бўлганини алоҳида таъкидлаш даркор.

Сиёсат
Жанубий Корея Тошкент халқаро аэропортида янги терминал қуради
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Жанубий Кореянинг техник кўмагида Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, ушбу соҳа мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. "LG CNS" компанияси билан 2014-йил июн ойида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилган "LG CNS O‘zbekiston" қўшма корхонаси "Электрон ҳукумат" тизими ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг реал сектори учун ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш борасида фаолият юритмоқда.

Хон Юн Сук самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, Корея Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала