Фарғона вилоятида арзон дорихона очилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишДорихона
Дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида "Дори-Дармон" АК бутун мамлакат бўйлаб 60та ижтимоий дорихоналарни ишга туширишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ижтимоий дорихона ишга туширилди. "Дори-Дармон" акционерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилган дорихонада харидорлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, деб хабар қилинган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтида.

Хабарда айтилишича "Дори-Дармон" АК Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида бутун мамлакат бўйлаб 60та ижтимоий дорихоналарни ишга туширишни режалаштирган.

Учкўприк туманида иш бошлаган замонавий дорихонада арзон ва сифатли дори-дармонларни харид қилиш мумкин, деб хабар қилинган сайтда. Харидорлар учун энг қулайи, бу турдаги дорихоналар назорат кассалари ва тўлов терминали билан таъминланишидир.

Режага мувофиқ, 2016-2017 йилларда Фарғона вилоятида 12та ижтимоий дорихоналар очилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0