Туркияда учинчи портлаш: жабрланганлар сони 200дан ошиб кетди

© Kamilcan Kilic/Ihlas News Agency via REUTERS Элязиг (Туркия) шаҳрида автомобил портлади
Элязиг (Туркия) шаҳрида автомобил портлади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Туркипянинг Элязик шаҳрида автомобил портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 217 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Элязик шаҳрида амалга оширилган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 217 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида 85 киши — полиция ходимларидир, деб баёнот қилди пайшанба куни Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим. РИА Новости хабари асосида.

Туркияда теракт содир этилди - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда теракт юз берди: уч киши ҳалок бўлган, 70 нафардан зиёди жароҳатланган
Йилдирим, шунингдек, сўнгги ҳужумлардан сўнг мамлакатда террор таҳдиди даражаси ошганини эълон қилди, деб хабар қилган Рейтер.

Бундан сал олдин Элязиг шаҳридаги полиция бўлинмасида рўй берган портлаш ҳақида хабар қилинган эди. ОАВларда берилган хабарга кўра, портлашлардан бири мамлакатда таъқиқланган Қурдлар Ишчи партияси террорчилик ташкилоти томонидан амалга оширилган. Аммо ҚИП ҳозирга қадар бу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0