Дунёда

Собиқ Иттифоқ давлатлари, бирлашингиз - 1991 йилдаги тўнтариш иштирокчилари даъвати

© Sputnik / Николай Козловский / Фотобанкка ўтишВладимир Ильич Ленин ҳайкали
Владимир Ильич Ленин ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
"ГКЧП 25 йиллиги: 1991 йил август сиёсатчилар ва сиёсатшунослар назарида" мавзусида ўтказилган телекўприк иштирокчилари собиқ иттифоқ давлатларини бирлашишга чорладилар.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. "Россия-сегодня" халқаро ахборот агентлигида "ГКЧП 25 йиллиги: 1991 йил август сиёсатчилар ва сиёсатшунослар назарида" мавзусида Москва-Минск(Белоруссия)-Остона(Қозоғистон) иштирокида телекўприк ўтказилди.

Аналитика
Алишер Бурхонов: Ўзбекистон СССРга қайтмайди
Телекўприкда қатнашган "август тўнтариши" иштирокчилари 25 йил олдин рўй берган воқеаларни хотирлаб, собиқ Иттифоқ мамлакатларини бирлашишга чорладилар.

МДҲ давлатлари орасида ягона академик саналган, М.В. Ломоносов университети профессори, Россия Фанлар Академиясининг хорижий аъзоси Аскар Акаев энди СССРни тиклаш имкони йўқлиги боис, бугунги кунда Евроосиё иқтисодий иттифоқини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

"1991 йилда, СССР барҳам топгач, унинг таркибидан чиққан республикаларнинг, барча халқларнинг биринчи галдаги вазифаси — Евроосиё иқтисодий иттифоқини кучайтиришдир… Глобаллашув жараёни, минтақавий интеграция қонуниятларидан бири шуки, агар биз ҳаммамиз биргаликда интеграция қилмасак, агар Евроосиё иттифоқи кучли бўлмаса, у ҳолда халқаро душман кучлар алоҳида республикаларни аста-секин ажратиб олиб, уларни аянчли ҳолга сола бошлайди", — деди Акаев.

Сиёсатчи Украинани мисол тариқасида келтириб ўтди.

"Украинани олайлик. Совет Иттифоқи даврида Украина энг гуллаб-яшнаётган, илм-фан энг кучли бўлган республикалардан бири эди…. Ҳозирда у ерда на илм-фан, на ишлаб-чиқариш мавжуд. Сизларга эслатиб ўтмоқчиман, 1990 йилларда Украинадаги фуқароларнинг жон бошига даромади Россия фуқаролариникига нисбатан анча юқори эди… Бугунги кунда эса бу кўрсаткич Россия билан таққослаганда бир неча бор пасайиб кетган", — дея алоҳида таъкидлади у.

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жириновский Ўзбекистонни СССРга қўшилишга чақирди
Қозоғистон коммунистик партияси Марказий Қўмитаси котиби, Мажлис депутати Владислав Косарев эса 1991 йил воқеаларидан хулосалар чиқаришга даъват қилиб, собиқ иттифоқ республикаларини иқтисодий манфаатлар жиҳатдан бирлашишга чақирди. Депутат "Собиқ иттифоқ мамлакатлари бозор иқтисодиётида қабул қилинганидек, ўз фойдасига эмас, ҳамкорлар фойдасига ишлашлари лозим", — деган фикрни билдириб ўтди.

"Республикалар шу бугунги кунгача митти одимлар билан ўз иқтисодиётларини яратишга ҳаракат қилишаётганини кўриб, афсусланаман. Бу ерда бозор иқтисодиёти деган тушунча жуда катта тўсиқ бўлмоқда — ҳар ким ўз фойдаси учун яшашни истайди. Аммо ҳамкорлар, иттифоқдош республикалар фойдаси учун яшашни ўрганмоқ керак", — деди Косарев. 

Сиёсатчи, шунингдек, "СССРда бўлгани каби ҳозирги пайтда мамлакатлар бошини қовуштиришнинг иложи йўқ, бунга ташқи кучлар йўл қўймайди", — дея қўшимча қилди.

"Мен аниқ биламан, шундай вақтлар келадики, биз барибир бизнинг республикалар учун ишлаймиз, чунки ташқи кучлар бизни шунга ундамоқда, 1991 йилда Совет Иттифоқини барҳам топтиришга ундагани каби", — дея таъкидлади Косарев,  СССР барҳам топганидан ғоятда афсусланишини билдирган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йилнинг 18 августидан 19 августига ўтар кечаси, Михаил Горбачёв ўтказаётган ислоҳотлар, жумладан, янги Иттифоқ келишуви лойиҳасидан норози бўлган СССР олий раҳбарияти вакиллари Фавқулодда вазият бўйича давлат Қўмитаси(ГКЧП)ни ташкил қилганлар. Шу тариқа 1991 йилнинг августи тарих саҳифаларида — август тўнтариши номи билан муҳрланди. Худди шу куннинг ўзида Горбачёвни президентликдан ағдариш ва у томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар йўналишини ўзгартиришга уриниш амалга оширилган.

Бир неча ўнлаб танклар РСФСР Олий Кенгаши уйи ва ҳукумат биноси(Оқ уй)га жуда яқин олиб келинган. Тўнтариш қатнашчиларига РСФСР президенти Борис Ельцин ва Россия раҳбарияти қаршилик кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала