Қирғизистон ягона Олимпия медалидан маҳрум бўлди

© REUTERS / /Yves Herman Кыргызский штангист Иззат Артыков на Олимпиаде в Рио
Кыргызский штангист Иззат Артыков на Олимпиаде в Рио - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бразилиядаги Олимпиада ўйинларида бронза медал олган Қирғизистонлик оғир атлетикачи Иззат Артыковнинг натижаси бекор қилинди, унинг қон анализидан допинг топилган.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Қирғизистонлик ягона Олимпия медали соҳиби, 69 кг вазн тоифасида қатнашаётган оғир атлетикачи Иззат Артыков бироз олдин ютиб олган бронза медалидан маҳрум қилинди, Р-Спорт CAS расмий саҳифаси хабари асосида.

10 август куни бўлиб ўтган финал мусобақаларида Артыков 339 кг оғирлик кўтариб, Олимпия ўйинларнинг бронза медали совриндори бўлган эди. Афсуски, унинг допинг анализидан таъқиқланган модда – стрихнин топилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу медал Қирғизистон жамоаси томонидан ютиб олинган ягона Олимпия медали эди. Энди ушбу кумуш медал Колумбиялик спортчига ўтиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0