Жамият

Фарғона водийсига илк йўловчилар поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади

Янги поезд 12 вагондан иборат бўлади. Поезд Тошкентдан Фарғонагача бўлган масофани қанча вақтда босиб ўтиши ва чипталар нархи қанча бўлиши ҳозирча хабар қилинмаяпти.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Қамчиқ довони остидан ўтган янги туннел орқали Тошкент ва Фарғона водийси ўртасида йўлга қўйилаётган илк йўловчилар поездининг қатнови 27 августдан бошлаб амалга оширилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мухбирнинг айтишича, янги поезднинг ишга туширилаётгани ҳақида маълумотни темир йўл компаниясидаги бир манба тасдиқлаган. Шу билан бирга, у биринчи таркиб айнан қайси санада ишга туширилишини аниқ айтолмаган.

Аммо Твиттер фойдаланувчиларидан бири илк йўловчи поезди қайси санада йўлга чиқиши ҳақида маълумот берувчи ҳужжатни жойлаштирган. Интернетда эълон қилинган маълумотга кўра, Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон йўналиши бўйича ҳаракатланадиган илк таркиб 27 август куни соат 8:30да Тошкентдан йўлга чиқиши кутилмоқда.

Поезд 12та йўловчи вагонидан иборат бўлади. Поезд Тошкентдан Фарғонагача бўлган масофани қанча вақтда босиб ўтиши ва чипталар нархи қанча бўлиши ҳозирча хабар қилинмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала