Дунёда

Россия ТИВ: Душанбе кўчалар номларини ўзгартиришда фахрийлар фикрини инобатга олиши керак

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишРоссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик фахрийлар томонидан билдирилаётган совет қаҳрамонлари, илм-фан, санъат ва манадият намояндалари исмлари билан боғлиқ кўчалар номларини ўзгартириш керакмас, деган фикрларини Душанбе ҳукумати инобатга олишига умид қиламиз, деб баёнот қилмоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Душанбе расмийларининг совет тузуми даври илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари исмлари билан боғлиқ кўчаларни қайта номлаш қарорига нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

"Мен бу хабарлардан воқифман, бизда Тожикистон ҳукумати Душанбедаги қатор кўчаларни қайта номлаш ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида маълумотлар бор. Бу ерда гап совет тузуми даври кўзга кўринган маданият ва санъат вакиллари, Улуғ ватан уруши қатнашчилари шарафига номланган кўчаларни ўзгартириш ҳақида бормоқда", — деди Захарова.

Мария Захарова, бу мавзу жамоатчилик орасида катта шов-шув уйғотгани ва кенг мунозараларга сабаб бўлганини қўшимча қилди.

"Мен, шунингдек, қатор нуфузли тарихчилар, жумладан, фахрийлар ташкилоти вакиллари, ҳатто тожикистонлик талабалар гуруҳлари, бу кўчалар номлари сақланиб қолиши керак, чунки улар бизнинг халқларимизнинг шонли ўтмиши билан боғлиқ, деган ташаббус билан чиққанларига ҳам гувоҳ бўлдим", — дея таъкидлади дипломат.

Захарова, "маҳаллий ҳукумат обрў-эътиборли инсонлар ва айниқса, ветеранлар фикрларига қулоқ тутадилар", дея умид билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала