Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу сафарги автобус ёниши Марказ-5 массивидаги “Жасорат” монументи ёнида юз берди. Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Пойтахтда яна бир Mercedes-Benz Conecto LF автобусида ёнғин чиқди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бундай ҳодисаларга пойтахт аҳолиси шунчалик кўникиб қолдики, улар бу тарздаги хабарларга жиддий эътибор бермай ҳам қўйишди. Агар илгарилари ижтимоий тармоқлар ғазабнок изоҳлар, вазиятни бартараф қилиш талаби билан тўлиб-тошган бўлса, бугунги кунга келиб бу шунчаки навбатдаги ҳолат, энг ёмони, биринчиси ва охиргиси эмас, деб таъкидлашмоқда аксарият Facebook фойдаланувчилари.

Бу сафарги автобус ёниши Марказ-5 массивидаги “Жасорат” монументи ёнида юз берди. Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади, гувоҳларнинг айтишларича, ҳайдовчи ва кондуктор ўт ўчирувчилар келгунига қадар ёнғинни ёнғин ўчиргич ёрдамида ўчиришга муваффақ бўлишган.

 

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

 

Мазкур автобус рўйхатга олинган автопаркдаги манбанинг хабар беришича, транспорт воситаси жиддий талофат кўрмаган ва текширувлардан сўнг тез кунларда йўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди. “Тошшаҳартрансхизмат” АКнинг расмий вакиллари мазкур ҳодисага ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Жанубий вокзал олдида ёниб кетган автобус - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яна йўловчи автобуслар ёниб кетди

Sputnik Ўзбекистон пойтахтда автобусларнинг ёниб кетиши муаммоси ҳақида бир неча марта ёзди. Ёнғинларга асосан электр симларининг қисқа туташуви, нокондицион эҳтиёт қисмлардан фойдаланиш, мазкур автобусларнинг маҳаллий шароитларга мувофиқ келмаслиги сабаб бўлмоқда. Айни пайтда Mercedes-Benz автобуслари ўрнига келажакда эгаллаши мумкин бўлган MAN A 22СПГ автобуслари ўрганиб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0