Германияда паранжида юриш қисман тақиқланиши мумкин

Oбуна бўлиш
Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер мамлакатдаги мусулмон аёлларнинг паранжида юришларини қисман тақиқлаш таклифи билан чиқди.

Тошкент, 19 авг — Sputnik. Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер мамлакатдаги мусулмон аёлларнинг паранжида юришларини қисман тақиқлаш таклифи билан чиқди, деб хабар беради РИА Новости.

"Биз бу борада якдил фикрдамиз, жамиятимиз ҳаётида муҳим ўрин тутувчи солиқ, давлат муассасалари, никоҳни қайд қилиш идоралари, мактаб ва университетлар, давлат хизмати ва судларда юзимизни кўрсатиб юришимиз шартлигини ҳуқуқий асосга киритиш истагидамиз", — деди Мезьер федерал ерлардаги ҳамкасблари билан икки кунлик учрашув натижаларига бағишланган ZDF телеканалининг бевосита кўрсатувида.

Вазир юзни яшириб турувчи паранжи “бизнинг очиқ мамлакатимизга мос келмайди" деб қўшиб қўйди.

Францияда юзни тўлиқ беркитиб турадиган мусулмон кийимини кийишни тақиқловчи қонун 2011 йилнинг апрелида қабул қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 2014 йилнинг ёзида ушбу қонунни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри деб топганди.

Янгиликлар лентаси
0