Спорт

Рио Олимпиадасининг кулгили лаҳзалари

Бразилия ёзги олимпиада ўйинларида фотосуратчилар томонидан муҳрланган кулгили лаҳзаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейродаги Олимпиадага 5 август куни старт берилган бўлиб, у 21 август санасига қадар давом этади.

Трамплиндан синхрон сакраш бўйича Австралия терма жамоаси вакиллари, эркаклар ўртасида ўтказиладиган бадиий гимнастика бўйича мусобақалар қатнашган АҚШ вакили, колумбиялик рақибга қарши жанг қилган қирғизистонлик боксчи ва бошқа кўплаб спортчилар айрим кадрларда жуда кулгили чиқишган. Аёл "фотомоделлар" сурат муаллифларидан бу кадрларни йўқотишни илтимос қилган бўлишарди, бу шубҳасиз.

Спутник Қирғизистон тўплаган суратлар асосида тайёрланди.

© REUTERS / PHIL NOBLEБразилия терма жамоаси ўйинчиси Андре Насименто америкалик регбичига фавқулодда яқин келди. "Тасодифий бўса" картинаси. XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро
Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Андре Насименто - Sputnik Ўзбекистон
1/16
Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Андре Насименто америкалик регбичига фавқулодда яқин келди. "Тасодифий бўса" картинаси. XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро
© REUTERS / PETER CZIBORRAФранциялик боксчи Паул Омба Бионголо ўз рақиби, озарбайжонлик боксчи Абдулқодир Абдуллаевдан "оғзига сиққанича" зарба "еди". XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро (91 кг гача вазн тоифаси)
Франциялик боксчи Паул Омба Бионголо - Sputnik Ўзбекистон
2/16
Франциялик боксчи Паул Омба Бионголо ўз рақиби, озарбайжонлик боксчи Абдулқодир Абдуллаевдан "оғзига сиққанича" зарба "еди". XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро (91 кг гача вазн тоифаси)
© AFP / VINCENT THIANҚирғизистонлик ягона боксчи Эркин Одилбек ўғли рақиби - колумбиялик Хуан Карлос Каррильога 0:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Берганда ол, урганда қоч мақолидан бехабар-ов Каррильо...
XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро
Қирғизистонлик боксчи Эркин Одилбек ўғли - Sputnik Ўзбекистон
3/16
Қирғизистонлик ягона боксчи Эркин Одилбек ўғли рақиби - колумбиялик Хуан Карлос Каррильога 0:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Берганда ол, урганда қоч мақолидан бехабар-ов Каррильо...
XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, Рио-де-Жанейро
© REUTERS / TORU HANAI"Тегирмоннинг чархпалаги": мўғулистонлик дзюдочи Одбайар Ганбаатар саралаш босқичида Мисрлик Муҳаммад Мухйелдинга қарши жанг қилмоқда (73 кг вазн тоифаси).
Мўғулистонлик дзюдочи Одбайар Ганбаатар - Sputnik Ўзбекистон
4/16
"Тегирмоннинг чархпалаги": мўғулистонлик дзюдочи Одбайар Ганбаатар саралаш босқичида Мисрлик Муҳаммад Мухйелдинга қарши жанг қилмоқда (73 кг вазн тоифаси).
© REUTERS / TORU HANAI"Бу кимнинг оёғи?" - Хитойнинг Тайбейидан бўлган дзюдочи Мин Йен Цай саралаш босқичида лаослик рақиби билан жанг давомида.
Хитойлик дзюдочи Мин Йен Цай - Sputnik Ўзбекистон
5/16
"Бу кимнинг оёғи?" - Хитойнинг Тайбейидан бўлган дзюдочи Мин Йен Цай саралаш босқичида лаослик рақиби билан жанг давомида.
© AP Photo / DAVID J. PHILLIPАёллар ўртасида ўтказилган 200 метрга эркин брасс усулида сузиш мусобақаси давомида ирландиялик сузувчи Фиона Дойлнинг елкасидан "оёқлар" "ўсиб чиқди".
Ирландиялик сузувчи Фиона Дойл - Sputnik Ўзбекистон
6/16
Аёллар ўртасида ўтказилган 200 метрга эркин брасс усулида сузиш мусобақаси давомида ирландиялик сузувчи Фиона Дойлнинг елкасидан "оёқлар" "ўсиб чиқди".
© AFP / REBECCA BLACKWELLАҚШлик спортчи Крис Брукс эркаклар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича финал мусобақаларда машғулотларни бажармоқда. Эркакларга ҳам осон эмас...
АҚШлик спортчи Крис Брукс - Sputnik Ўзбекистон
7/16
АҚШлик спортчи Крис Брукс эркаклар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича финал мусобақаларда машғулотларни бажармоқда. Эркакларга ҳам осон эмас...
© AP Photo / MARKO DJURICAДания терма жамоаси ўйинчиси Лассе Сван ва аргентиналик дарбозабон Матиас Карлос Шульц гандбол бўйича ўтказилган саралаш босқичи мусобақаларида. Каратэчилар адашиб гандболга келиб қолган-ов...
Дания терма жамоаси ўйинчиси Лассе Сван - Sputnik Ўзбекистон
8/16
Дания терма жамоаси ўйинчиси Лассе Сван ва аргентиналик дарбозабон Матиас Карлос Шульц гандбол бўйича ўтказилган саралаш босқичи мусобақаларида. Каратэчилар адашиб гандболга келиб қолган-ов...
© REUTERS / MARKO DJURICAАнгола терма жамоаси дарвозабони Тереза Алмейда Руминияга қарши ўтказилган саралаш босқичи мусобақаларида. Нима ҳам дердик, ҳақиқий "учар" дарвозабон
Ангола терма жамоаси дарвозабони Тереза Алмейда - Sputnik Ўзбекистон
9/16
Ангола терма жамоаси дарвозабони Тереза Алмейда Руминияга қарши ўтказилган саралаш босқичи мусобақаларида. Нима ҳам дердик, ҳақиқий "учар" дарвозабон
© AFP / JIM WATSONСтол тенниси бўйича учрашувда япониялик Ай Фукухарага қарши чиққан шимолий кореялик спортчи Ким Сон Айнинг кўзлари худди шундай кўринишга келди
Шимолий Кореялик спортчи Ким Сон Айнинг кўзлари - Sputnik Ўзбекистон
10/16
Стол тенниси бўйича учрашувда япониялик Ай Фукухарага қарши чиққан шимолий кореялик спортчи Ким Сон Айнинг кўзлари худди шундай кўринишга келди
© AFP / YASUYOSHI CHIBAМисрлик воллейболчи Доаа Элгобаши ва германиялик Лаура Людвиг плаяж воллейболи бўйича саралаш босқич мусобақаларида. Икки олам - икки қиёфа.
Мисрлик воллейболчи Доаа Элгобаши - Sputnik Ўзбекистон
11/16
Мисрлик воллейболчи Доаа Элгобаши ва германиялик Лаура Людвиг плаяж воллейболи бўйича саралаш босқич мусобақаларида. Икки олам - икки қиёфа.
© REUTERS / MARCELO DEL POZOМисрлик воллейболчи Муҳаммад Бадавий Польшага қарши ўтказилган учрашувда тўрни тишлашга қарор қилди. Яхшиямки темирданмас тишлари...
Мисрлик воллейболчи Муҳаммад Бадавий - Sputnik Ўзбекистон
12/16
Мисрлик воллейболчи Муҳаммад Бадавий Польшага қарши ўтказилган учрашувда тўрни тишлашга қарор қилди. Яхшиямки темирданмас тишлари...
© AP Photo / BEN CURTISЖанубий кореялик волейболчи қизлар гандбол бўйича саралаш босқичида Швеция термасига "тўсиқ" қўйишмоқда. "Тошга сол, бахтингдан кўр"
Жанубий кореялик волейболчи қизлар тўсиқ қўйишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
13/16
Жанубий кореялик волейболчи қизлар гандбол бўйича саралаш босқичида Швеция термасига "тўсиқ" қўйишмоқда. "Тошга сол, бахтингдан кўр"
© REUTERS / ISSEI KATOВенгриялик қиличбоз Эмес Цац "олтин" медални қўлга киритганига қувонмоқда, кейинги олимпиадада баландликка сакраш бўйича ҳам медал олса не ажаб?!
Венгриялик Эмес Цац олтин медални шу тарзда қарши олди - Sputnik Ўзбекистон
14/16
Венгриялик қиличбоз Эмес Цац "олтин" медални қўлга киритганига қувонмоқда, кейинги олимпиадада баландликка сакраш бўйича ҳам медал олса не ажаб?!
© GABRIEL BOUYS / AFPРиода ўтказилган ёзги олимпия ўйинларида учта олтин медални қўлга киритган америкалик афсонавий сузувчи Майкл Фелпс олис масофада узоқ кутган (ё кўришни хоҳламаган) танишини кўриб қолди-ёв?!
Америкалик афсонавий сузувчи Майкл Фелпс - Sputnik Ўзбекистон
15/16
Риода ўтказилган ёзги олимпия ўйинларида учта олтин медални қўлга киритган америкалик афсонавий сузувчи Майкл Фелпс олис масофада узоқ кутган (ё кўришни хоҳламаган) танишини кўриб қолди-ёв?!
© GOH Chai Hin / AFPКолумбиялик Альберо Оскар Фигуэроа Москерани штанга босиб қолибди, деб ўйламанг. Асло бундай эмас. Спортчи ўз ғалабасига шундай қувонди! Нима ҳам дердик, ҳар ким ўзича қувонади-да...
Колумбиялик Альберо Оскар Фигуэроа Москера - Sputnik Ўзбекистон
16/16
Колумбиялик Альберо Оскар Фигуэроа Москерани штанга босиб қолибди, деб ўйламанг. Асло бундай эмас. Спортчи ўз ғалабасига шундай қувонди! Нима ҳам дердик, ҳар ким ўзича қувонади-да...
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала