Болани мактабга тайёрлаш неча пул

Oбуна бўлиш
Яқинда янги ўқув йили бошланади. Ҳозир ота ота-оналар учун айни дўкон ва бозорларга югурадиган палла. Ўзбекистонда 10 августдан 10 сентябрга қадар очилган мактаб бозорлари уларнинг оғирни енгил қилиши мумкин.

Ҳар бир мактаб ўқувчиси учун мактаб формаси, рюкзак ва ўқув қуроллари  керак. Ушбу буюмларни сотиб олиш учун Ўзбекистонда камида 300 минг сўм керак бўлади.

Савдо марказларида нархлар бирмунча қимматроқ, албатта. Ундан ташқари катта синф ўқувчилари кийимлари бошланғич синфга қараганда сал қимматроқ бўлади. Агар Туркия ёки Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар харид қилмоқчи бўлсангиз уларнинг ҳам нархи бирмунча қиммат бўлади.

Қувонарлиси шундаки, охирги йилларда харидорлар айнан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўпроқ сотиб олишмоқда. Уларга маҳсулот сифати, экологик тозалиги ва нархи хуш бўлмоқда.

Мактаб формаси ва ўқув қуроллари ўртача нархи билан навбатдаги инфографикамизда батафсил танишишингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0