Швейцария Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирувчи тизим барпо этади

© пресс-служба МЧС КРШвейцария Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирувчи тизим барпо этади
Швейцария Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирувчи тизим барпо этади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида Фарғона вилоятидаги Шоҳимардонсой ҳавзасида аҳолини сел келиш хавфидан эртароқ огоҳ этувчи тизимни ўрнатиш ҳамда ахборот тизимини яратиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Швейцария “Ўзбекистонда сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳукуматлараро келишувни имзолади, деб хабар берди мамлакат қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Қутқарувчилар ўқув-машғулоти - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ: Мустақиллик йилларида 100 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди
Лойиҳа доирасида Фарғона вилоятидаги Шоҳимардонсой ҳавзасида аҳолини сел келиш хавфидан эртароқ огоҳ этувчи тизимни ўрнатиш ҳамда ахборот тизимини яратиш режалаштирилган. 2016-2018 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа шунингдек Ўзбекистондаги қатор ҳудудлар сув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини оширишни ҳам кўзда тутади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Швейцария ҳукумати лойиҳа доирасида 2,66 миллион доллар миқдорида грант маблағи ажратганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларидан оқиб ўтувчи Шоҳимардонсой дарёси гидрологик жиҳатдан ўта хавфли ҳисобланади. Бу ерда сув ва сел тошқинлари мунтазам равишда қайд этилади. 1998 йилнинг июлида юз берган сел тошқини оқибатида мазкур ҳудудда 100дан ортиқ инсон ҳалок бўлган ва инфраструктура ҳамда қишлоқ хўжалиги сезиларли зарар кўрганди.

Янгиликлар лентаси
0