Риодан таеквондо ва бадий гимнастика ҳақида

© rio2016.comТаеквондо, Никита Рафалович
Таеквондо, Никита Рафалович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Риода 19 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда, Ўзбекистонлик боксчилардан ташқари бир бадиий гимнастикачи ва икки таеквондочи спортчилар қатнашди.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Риода ўтган 14 олимпиада кунида Ўзбекистонлик бир неча спортчилар саралаш баҳсларида иштирок этишди деб хабар қилади, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Ўзбекистонлик спортчи Анастасия Сердюкова обручда 17.166, тўп машқида 17.100, булавада 17.316 ва тасма машқида 16.908, жами 68.490 балл жамғариб, 26 нафар спортчи орасида 17-ўринни эгаллади.

© Новости УзбекистанаБадиий гимнастикачи Анастасия Сердюкова
Обладательница именной лицензии Анастасия Сердюкова - Sputnik Ўзбекистон
Бадиий гимнастикачи Анастасия Сердюкова

Таеквондо бўйича аёллар орасида ўтказилган мусобақада 67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нигора Турсунқулова швециялик Элин Йоханссонни мағлуб этди. Афсуски, куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган мусобақаларда Нигора Озарбайжонлик Азизова Фаридага имкониятни бой берди. Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, Нигора ушбу Олимпиадада энг ёш таеквондочи, лекин шунга қарамасдан Нигора ўзининг шиддатли жанглари билан мухлислар олқишини қозонди. Нигоранинг бўлажак спорт карьерасида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

© taekwondo.uzНигора Турсунқулова, ўнгда
Нигора Турсунқулова, ўнгда - Sputnik Ўзбекистон
Нигора Турсунқулова, ўнгда

Таеквонда бўйича 80 кг вазнда, эркаклар орасида саралаш мусобақаларида иштирок этаётган Ўзбекистонлик Никита Рафалович биринчи давра баҳсида Тунислик спортчига имкониятни бой берди. Эндиги умидимиз Ўзбекистонлик жаҳон чепиони Дмитрий Шокиндан. Дмитрий бугун 20 август шанба куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да Хитойлик Киао Сенга қарши татамига чиқади.

Шундай қилиб, бугунги кун ҳисобида Ўзбекистонлик спортчилар 2та олтин, 1 кумуш ва 5 бронза медали соҳиби бўлишди. Олимпиада охирига қадар Ўзбекистон медаллар коллекцияся янада бойиши муқаррар, чунки уч боксчимиз финалда Дмитрий Шокиндан ҳам медалга умидимиз бор.

Янгиликлар лентаси
0